Йулларини таъмирлаш масаласи
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйича.
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини таъмирлаш ишларини амалга ошириш масалалари автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш ишлари учун тасдиқланган харажатлар сметалари доирасида тегишли вилоят ҳудудий йўл ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Шартнома асосида бажарган ишлари учун мавжуд карздорликни
ундириб бериш масаласи
Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидаги корхона ва ташкилотлар юридик шахс мақомига эга бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий- ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунига асосан мустақил равишда хўжалик шартномаларини тузадилар.
Қарздорликни тасдиқловчи хужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, қонун хужжатларида белгиланган тартибда суд органларига мурожаат этилиши ва суд органлари томонидан қабул қилинган ажримлар бўйича белгиланган тартибда қарздорликларни ундирилиши тавсия этилади.
Кўприк
қуриб бериш масаласи
Агар йўл шаҳар ёки туман ҳокимлиги тасарруфида эканлиги маълум бўлса, Ўзбекистон Республикасининг “Автомобиль йўллари тўғрисида"ги Қонунининг 7 ва 13-модцапарига асосланиб тегишли туман ёки шаҳар ҳокимлиги томонидан кўриб чиқилади.
Умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш Инвестиция дастурига асосан амалга оширилиши, Инвестиция дастури шакллантирилишида инобатга олиниб, йул ва кўприк қуриш (ёки реконструкция) бўйича таклифлар Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ва бошқа вазирлик ва идораларга киритилади.
Ишга жойлашиш бўйича
Меҳнат қонунчилигида фақат вакант жой бўлган тақдирдагина бўлиб, ишга қабул қилишда соҳавий маълумотига, лавозим келидиган ходимлар ишга қабул қилиниши тушунтирилган.
Автойулларни кенгайтириш ва йўл қуриб бериш масаласи
Умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш Инвестиция дастурига асосан амалга оширилиши, Инвестиция дастури шакллантирилишида инобатга олиниб, йўлни кенгайтириш (реконструкция) бўйича таклифлар Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ва бошқа вазирлик ва идораларга киритилади.
Йулларини таъмирлаш масаласи
1. Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйича.
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини таъмирлаш ишларини амалга ошириш масалалари автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш ишлари учун тасдиқланган харажатлар сметалари доирасида тегишли вилоят ҳудудий йўл ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
2. Ички хўжалик йўллари ва кўчалар бўйича.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги “2016-2017 йилларда минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2775 – сонли қарорига асосан ички хўжалик йўллари, шаҳар ва шаҳар типидаги посёлка кўчаларини босқичма-босқич таъмирлаш ишларининг туманлар кесимидаги параметрлари белгиланганлиги ва ушбу таъмирлаш ишларининг манзилий рўйхатларини жойлардаги маҳаллий ҳокимликлар ва уларнинг тегишли бўлинмалари томонидан шакллантирилади ва тасдиқланган манзиллий рўйхатларга асосан Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари Давлат қўмитасининг жойлардаги йўл корхоналари томонидан таъмирлаш ишлари бажарилади.
Иш хаки масаласи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 17 ноябрдаги “Иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши учун вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг жавобгарлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 504- сонли қарорига асосан тизим корхона ва ташкилотлари томонидан иш хақидан мавжуд қарздорликлари тўлик тўлаб берилади.
Автойулларни кенгайтириш ва йўл қуриб бериш масаласи
Умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш Инвестиция дастурига асосан амалга оширилиши, Инвестиция дастури шакллантирилишида инобатга олиниб, йўлни кенгайтириш (реконструкция) бўйича таклифлар Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ва бошқа вазирлик ва идораларга киритилади.
Йулларга чирок урнатиш масаласи
Агар йўл шаҳар ёки туман ҳокимлиги тасарруфида эканлиги маълум бўлса, Ўзбекистон Республикасининг “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонунининг 7 ва 13-моддаларига асосланиб тегишли туман ёки шаҳар ҳокимлиги томонидан кўриб чиқилади.
Агар йўл умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхатида эканлиги аниқланса, Автомобил йўллари давлат қўмитаси томонидан чироқ ўрнатиш ишларини жорий йил ёки келгуси йил дастурларига киритиш масаласи кўриб чиқилади.
Шартнома асосида бажарган ишлари учун мавжуд карздорликни ундириб бериш масаласи
Автомобил йўллари давлат қўмитаси таркибидаги корхона ва ташкилотлар юридик шахс мақомига эга бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунига асосан мустақил равишда хўжалик шартномаларини тузадилар.