"Тахтақорача" довонида автотранспортлар ҳаракати тикланди
Бугун, 7-феврал куни соат 08:30 дан Самарқанд вилоятининг Ургут туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг "Тахтақорча" довони автомобиллар ҳаракати учун очилди.
Кеча М-39 автомобиль йўлининг довон қисмида тинимсиз ёққан қор навтижасида йўлнинг юза қисмида музламалар ҳосил бўлганлиги сабабли довонда ҳаракат тўхтатилган эди.
Айни вақтда, йўлсозлар ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида зудлик билан тегишли чоралар кўрилиб, вазият оқибатлари бартараф этилган.
Ҳозирда автотранспорт воситалари тўлиқ ҳаракатланмоқда.
Автомобиль йўллари қўмитаси Ахборот хизмати