Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

2234 30 Июн, 2023 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 108 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида ўзининг юксак азму шижоати, ижодий ва интеллектуал салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, ҳалол ва самарали меҳнати, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан юртимиз тараққиётига, унинг халқаро нуфузини янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, она Ватанимизга меҳри ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган қуйидаги ташаббускор ва етакчи ёшларимиз "Келажак бунёдкори" медали билан мукофотлансин:    

Мамбетярова Улбосин Мусатдин қизи – Қўнғирот тумани "Мингжарған" маҳалла фуқаролар йиғинидаги ёшлар етакчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Ниязимбетов Шерзод Кадирбердиевич – Нукус туманидаги "Biogumus" фермер хўжалиги бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси

Йўлдошев Рахимжон Рафукжон ўғли – Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти агроинженерия ва гидромелиорация факультети деканининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари, Андижон вилояти

Умматалиева Мохларой Зокиржон қизи – Балиқчи туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг география фани ўқитувчиси, Андижон вилояти

Горев Петр Денисович – Бухоро шаҳридаги "Буюк ипак текстиль" масъулияти чекланган жамияти дизайнери, Бухоро вилояти

Юсупова Чинора Анвар қизи – Вобкент туманидаги "Chinar Mushroom tomorqa xizmat" масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Бухоро вилояти

Набиқулова Нафиса Ўктам қизи – "So'g'diyona-W" профессионал футбол клубининг аёллар жамоаси футболчиси, Жиззах вилояти

Усмонова Мадина Улуғбек қизи – Жиззах шаҳридаги "Grand Super Star" масъулияти чекланган жамияти кран машинисти, Жиззах вилояти

Мансурова Зарина Анвар қизи – Қарши туманидаги 71-умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти

Хақбердиев Абдуманнон Ғафурович – Муборак газни қайта ишлаш заводининг цех оператори, Қашқадарё вилояти

Равшанова Гулҳаё Азаматовна – Навоий вилояти "Зиёкор" аёллар ва ёшлар маркази раҳбари

Рахмонов Сухроб Юсупович – Навоий шаҳридаги "Bur Kompressor Navoiy" масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Навоий вилояти

Абдуллаева Замира Мухторжон қизи – Чортоқ туманидаги 22-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Наманган вилояти

Рафиков Жахонгир Рахимжонович – Наманган шаҳридаги "Effortless Education Service" нодавлат таълим муассасасининг "Start-21" ўқув маркази раҳбари, Наманган вилояти

Баликова Чарос Норбек қизи – Шашка бўйича Ўзбекистон миллий паралимпия терма жамоаси аъзоси, Самарқанд вилояти

Махкамтошева Марҳабо Абдурахмон қизи – Самарқанд давлат университетининг 2-босқич талабаси, Самарқанд вилояти

Боқиева Феруза Шерали қизи – "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамиятининг "Ўзбекистон" локомотив депоси "Afrosiyob" юқори тезюрар электропоезди машинисти ёрдамчиси, Сирдарё вилояти

Тошбеков Жўрабек Абдумалик ўғли – Сирдарё туманидаги "Software-Developers-Group" масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Сирдарё вилояти

Абдумаликов Умиджон Абдумалик ўғли – Термиз туманидаги "Сурхон Термиз Умид" масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Сурхондарё вилояти

Очилдиева Дилноза Ўткир қизи – Қизириқ туманидаги "Баркамол авлод" болалар мактаби тўгарак раҳбари, Сурхондарё вилояти

Абдуллаев Руслан Анвар ўғли – Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, Тошкент вилояти

Қиёмова Маржона Муродхўжа қизи – Паркент туманидаги "Кумушкон" кутубхонаси раҳбари, Тошкент вилояти

Иброхимов Жахонгирмирзо Улуғбек ўғли – Марғилон шаҳридаги "Муҳандисона" масъулияти чекланган жамияти директори, Фарғона вилояти

Турғунова Нодирахон Абдурахим қизи – Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг 1-босқич магистранти, Фарғона вилояти

Қаландаров Шоҳруҳбек Мирзабек ўғли – Хонқа туманидаги "Хонқа чорва капитал" масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Хоразм вилояти

Машарипова Гули Раъно Озодовна – "Edu Action" IELTS тест марказининг Хоразм вилояти бўйича бош координатори

Ачилова Диёра Алишеровна – Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг халқаро факультети ёшлар етакчиси

Умирзаков Шаҳзод Бахтиёр ўғли – Юнусобод туманидаги "Tass Vision" масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси, Тошкент шаҳри

Асқаралиева Маҳлиёхон Акмалжон қизи – Ўзбек Миллий академик драма театри актрисаси

Жўрақулова Маржона Садриддин қизи – Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг "Қизлар овози" клуби раҳбари

Икромова Тахмина Изатуллоевна – Гимнастика бўйича Республика олий спорт маҳорати мактабининг бадиий гимнастика бўйича спортчиси

Кадиров Азамат Азизович – "Uzbekistan airways" акциядорлик жамиятининг Парвозлар хавфсизлиги ва сифат таъминоти бошқармаси "А-320" ҳаво кемаси учувчи-нозири

Мухсумов Жавлонбек Хусниддин ўғли – Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг халқаро олимпиада захиралари маркази ўқитувчиси

Рахмонова Наргизахон Бахтиёржон қизи – Ўзбек миллий мақом санъати марказининг Юнус Ражабий номидаги "Мақом" ансамбли артисти

Сафаров Худойназар Суннат ўғли – "Ўзбекгеологияқидирув" акциядорлик жамиятининг Зарафшон дала геология-қидирув экспедицияси ер ости ишлари геологи

Усманова Мафтуна Анваровна – Тошкент шаҳридаги "Шароит плюс" ногиронлар жамоат бирлашмасининг лойиҳалар координатори

Хамроев Сардорбек Ислом ўғли – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи

Элмуродова Нигина Бахтиёр қизи – Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказининг буйрак трансплантацияси ва реабилитацияси бўлими жарроҳи

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш.Мирзиёев


Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали