"ҚАМЧИҚ" ДОВОНИДА АВТОМОБИЛЛАР ҲАРАКАТИ ҚАЙТА ТИКЛАНДИ
Об-ҳаво
кескин ўзгариб кучли қор ёғиши ва Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология
хизмати маркази томонидан берилган 2023 йил
4 январдаги 65-сон бюллетенига кўра, соат 00:00 да А-373 "М-39
Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлининг 228-253
км.лар оралиғида қор кўчкиси хавфи юзага келганлиги сабабли автомобиллар
ҳаракати вақтинча тўхтатилган эди.
Йўлсозларимиз
томонидан тегишли ташкилотлар билан биргаликда кўрилган тезкор
чора-тадбирлардан сўнг соат 10:00 да довондан ҳаракатланувчи барча турдаги
автотранспорт воситалари учун икки томонлама ҳаракат тўлиқ қайта тикланди.
Ўз
навбатида барча автотранспорт воситаси ҳайдовчиларига об-ҳаво шароитини ҳисобга
олган ҳолда, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиб ҳаракатланишини тавсия қилиб
қоламиз.
Автомобиль
йўллари қўмитаси
Ахборот
хизмати