Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

ХАЛҚАРО ЭКСПЕРТЛАР ИШТИРОКИДА ЎҚУВ – СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

5181 21 Феврал, 2023 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 487 Kb)


Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан бугун ташкил этилган ўқув-семинарга Германиянинг "Wirtgen Group" компанияси ҳамда унинг Ўзбекистондаги расмий дилери "YO'LTEС" компанияси экспертлари ва қўмита таркибидаги корхона-ташкилотлар мутахассислари таклиф этилди.


Семинарда халқаро экспертлар автомобиль йўлини совуқ регенератор (ресайклинг) ҳолатда қайта тиклаш жараёни, W200FваW220F йўлфрезаларининг имкониятлари ва "Vogele" компаниясининг S1800-3 русумли асфальт ётқизиш машинаси ҳамда асфальтобетон ва цементобетон қопламаларни ётқизиш технологиялари ҳақида фойдали маълумотлар бериб ўтди. 


Ўқув-семинарда иштирок этган маҳаллий мутахассислар учун йўл-қурилиш соҳасидаги янги инновaцион технологиялар ҳақидаги ушбу маълумотлар фойдадан ҳоли бўлмади, десак муболаға эмас.


Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан хорижий ҳамкорлар билан ташкил этилган ушбу тадбирдан асосий мақсад – Халқаро миқёсда кўп йиллик тажриба ва малакага эга бўлган хорижий компанияларнинг техника -технологияларини мамлакатимизда олиб борилаётган йўл-қурилиш соҳасига кенг жалб қилиш ва уни янги босқичларга олиб чиқишдир.

Автомобиль йўллари қўмитаси 

Ахборот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали