Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

100 дан зиёд янги йўл техникалари харид қилинди

11787 21 Феврал, 2018 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 1052 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги "Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорида соҳага оид кўплаб вазифалар қатори қўмита таркибидаги корхоналарни йўл-таъмирлаш техникаси, моддий-хомашё ресурслари билан етарли даражада таъминлаш, уларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари белгилаб берилган эди. 

Дарҳақиқат, замонавий транспорт оқими шароитида автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг манфаатларини ҳисобга олиб, автомобиль йўлларидаги қурилиш ва таъмирлаш ишларидаги ўсиб бораётган талаб – жорий қувватларни ошириш ҳамда қўмита таркибидаги корхона ва ташкилотлар моддий-техника базаларини мустаҳкамлаш масалаларини – ягона технологик талаблар асосида, комплекс ҳал этилишини тақозо этарди.  Жорий талаблар инобатга олинган ҳолда, 2017-2018 йиллар мобайнида 223 дона янги – йўл таъмири ва қурилишида ишлатиладиган техникаларни харид қилиш ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойиши қабул қилинди. 


Йўл таъмири ва қурилиши бўйича ягона техник сиёсатни олиб бориш мақсадида йўл хўжалиги техникаларини марказлаштирилган тарзда Хитойнинг – Ўзбекистондаги "UzXCMG" қўшма корхонаси ҳаммуассиси ҳисобланган – "Xuzhou Construction Machinery Group Co Ltd." компанияси билан тўғридан-тўғри шартномалар асосида харид қилинмоқда. Бу эса Республикадаги йўл хўжалиги корхоналари томонидан фойдаланиладиган техникаларнининг таъмирида юзага келадиган ортиқча харажатларни қисқартириш имконини ҳам беради. 



Бугунги кунда йўл қурилиши ва таъмирида ишлатиладиган 100 дан ортиқ техникалар харид қилинди. Улар орасида қуйидагиларни санаш мумкин: 

- ҳар хил русумдаги зичлагичлар;

- турли русумдаги йўл фрезалари;

- автогрейдерлар;

- асфальт ётқизгичлар;

- асфальт-бетон ишлаб чиқариш заводлари;

- замонавий экскаваторлар.



Айни пайтда мазкур техникалар Автомобиль йўллари давлат қўмитаси таркибидаги "Автойўлтаъминот" унитар корхонаси томонидан олиб келиниб, Республикадаги янги ташкил этилган, йўл қурилишига ихтисослаштирилган корхоналарга тарқатилмоқда. 2018 йилнинг 1-ярми давомида яна шунча техника олиб келинади.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали