Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

1-чоракда бажарилган ишлар - амалий мисолларда

10926 17 Май, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 680 Kb)


Аввал хабар берганимиздек, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ҳамда унинг таркибига кирувчи корхоналар томонидан 2017 йилнинг ўтган 1-чораги давомида Инвестиция дастури бўйича 59,7 млрд. сўмлик реконструкция ишлари, капитал таъмирлаш дастури бўйича 9,4 млрд. сўмлик, жорий таъмирлаш ва сақлаш ишлари бўйича эса 195,3 млрд. сўмлик миқдоридаги бажарилди. 710 километрдан ортиқ умумий фойдаланувдаги автомобиль йўллари ҳолати яхшиланди.

Шулардан баъзи мисоллар келтирсак. 

А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлининг 208-274 километрлари оралиғини қайта қуриш доирасида, мазкур автомобиль йўли ҳамда "Поп шаҳри–Тошкент–Ўш" автомобиль йўли кесишмасида транспорт ечими фойдаланишга топширилди. Наманган вилояти Поп тумани ҳудудида қурилган, узунлиги 48 метр ҳамда эни 10 метрдан иборат бўлган мазкур кўприкнинг фойдаланишга топширилиши - пойтахт ва Фарғона водийси ўртасида қатновчи автомобилларнинг ўз манзилларига тез ва қулай етиб боришига катта ҳисса қўшади.



Қашқадарё вилояти Яккабоғ ва Қарши туманларидаги ишлаб чиқариш ва саноат базаси тубдан модернизация қилинди. Бу ишлар сирасига – битум сақлаш омборларининг қайта қурилгани, "Танхоз" дарёси устидан 42 пм узунликда, каръерга олиб борувчи барпо қилингани, тош майдалаш ва саралаш ускуналари ҳамда 782 метр узунликдаги темир йўл шаҳобчаларининг реконструкция қилингани, "Шайхали" ва "Танхоз" асфальт-бетон цехларида 14 906 метр масофадаги юқори босимли газ қувурларининг тортилгани каби ишларни киритиш мумкин.



Мазкур асфальт заводларининг қайта ишга туширилгани Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларидаги автомобиль йўллари қурилиши ва таъмири ишларида ижобий бурилиш ясашга ҳисса қўшади.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси 

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали