Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

2017 -2018 йиллар 1-чорак якунларига кўра, Автомобил йўллари давлат қўмитасининг асосий фаолият кўрсатгичлари тўғрисида тахлилий МАЪЛУМОТ

7204 28 Май, 2018 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 237 Kb)


Т/р Асосий фаолият тури бўйича кўрсатгичлар Ўлчов бирлиги 2017 й 1-чорак факт 2018 й 1-чорак факт 2017 йилнинг I-чорагига нисбатан(%)
Бажарилган иш хажми, жами

млрд.сўм 302,0 470,7 155,9
шу жумладан:
1 Инвеститсия дастури бўйича млрд.сўм 59,7* 74,7* 125,1
2 Тўла таъмирлаш ишлари млрд.сўм 9,4 9,5 101,3
3 Минтақавий йўлларни таъмирлаш ( "Вилоят минтақавий йўлларга буюртмачи хизмат"ДУКлар буюртмаси билан) млрд.сўм 11,9 13,0 109,2
км 201 210 104,5
4 Умумий фойдаланувдаги автомобил йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш ишлари млрд.сўм 195,3 346,8 177,6
км 418 480 114,8
5 Саноат ишлаб чиқариш хажми млрд.сўм 25,7 26,7 104,1
6 Янги ишжойларини яратиш киши 64 124 194,0
7 Қора металл чиқиндиларини топшириш тонна 4094 4100 100,1

* Xalqaro moliya institutlari mablag'lari hisobiga, xorijiy pudrat korxonalari tomonidan bajarilgan ish hajmi bilan birga.

Қўмитатизимидаги корхона ва ташкилотларда 2018 йилнинг I чораги давомида Инвестициядастурига асосан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида 74,7 млрд. сўмлик  қуриш ва реконструкция қилиш  ишлари амалга оширилди. Ушбу кўрсаткич 2017 йилнинг худди шу даврига нисбатан  125 фоизниташкил этади.

Бунданташқари тўла таъмирлаш дастурига асосан умумий фойдаланишдаги автомобильйўлларида 9,5 млрд.сўмлик таъмир ишлари бажарилди. Бу  кўрсаткич эса ўтган йилининг I чорагиганисбатан 101,3 фоизни ташкил қилади.

2018 йилнинг 1-чорак якунлари бўйича Республикамиздаги210 км минтақавий автомобильйўлларини таъмирланди. Шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 7,5 км, Андижонда 17,9 км, Бухорода 13,4 км, Жиззахда6,2 км, Қашқадарёда  33,4км, Навоийда 1,3 км, Наманганда 1,2 км, Самарқандда 4,8 км, Сурхандарёда 77,0 км, Тошкент вилоятида 19,7 км, Фарғонада 15,2 км, Хоразмда 11,2 кмҳамда Тошкент шаҳрида 1,2 км минтақавийавтомобиль йўлларида  таъмирлаш ишлариолиб борилди. Минтақавий ички йўллар таъмири ҳажми эса ўтган йилнинг тегишлидаврига нисбатан  104,5 фоизга ошган.


 

2018 йил Iчораги давомида Республика бўйича автомобиль йўлларида 42695км узунликдаги йўллардан 480кмдан иборат қисмида жорий таъмирлаш ишлари амалгаоширилиб, уларнинг ҳолати яхшиланди. Буэса 2017 йилининг  I чорагига қараганда 114,8  фоизни ташкил этади.

Қўмита тизимидаги корхонлар томонидан 2018 йил Iчорагида  26,7 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Мазкуркўрсаткич 2017 йилининг I чорагига нисбатан 104,1 %ни ташкил этганлигини кўрсатади.

Тизим корхонлари томонидан 2018 йил I чорагида 124 та янги иш ўринлари яратилди. Бу кўрсаткич эса 2017 йилининг мосравишдаги тегишли даврига қараганда қарийб икки баравар ортиб, 194,0 фоизни ташкил этади.

Корхонлар томонидан қора металл чиқиндилари топширишкўрсаткичи 2018 йил I чорагида 4100тоннани  ташкил этади. Бу – қарийб ўтган йилги даражадақолиб, камайишга йўл қўйилмаган.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон РеспубликасиАвтомобиль  йўллари давлат қўмитасининг 2018йил I чорагида – умумий бажарилган ишлар хажми – 470,7 млрд. сўмликдан иборат. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг  I чорагига нисбатан бир ярим баравардан зиёдгаошиб, 155,9 % ни ташкил этганлигиникўрсатади.

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали