Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

2017 йилда 260 км автомобиль йўллари қурилади ва таъмирланади

14845 6 Январ, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 108 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Инвестиция Дастури тўғрисида"ги қарорига асосан жорий йилда мамлакатимиз бўйича жами 260 км узунликдаги автомобиль йўллари янгидан қурилади ёки реконструкция қилинади.

Шуни айтиб ўтиш керакки, бу – фақатгина 2017 йилда топшириладиган объектлар ҳажми ҳисобланиб, айрим ҳудудларда кейинчалик ҳам қурилиши давом эттириладиган автомобиль йўллари бор.

Масалан, Қарорга кўра, Қорақалпоғистон Республикасида 22 км, Бухоро вилоятида 12 км, Жиззах вилоятида 16 км, Қашқадарё вилоятида 54,8 км, Навоий вилоятида 3 км, Наманган вилоятида 41,5 км, Самарқанд вилоятида 10 км, Сурхондарё вилоятида 65,7 км, Сирдарё вилоятида 5 км, Тошкент вилоятида 25 км, Фарғона вилоятида эса 5 км автомобиль йўллари реконструкция қилиниб, лозим бўлганда қайтадан қурилиб, шу йилнинг ўзида топширилади. Андижон ва Хоразм вилоятларидаги ҳамда бошқа вилоятларнинг ҳозир санаб ўтилган ҳажмларга кирмаган реконструкция ва қурилиш ишлари эса кейинги йилларда ҳам давом эттирилади.

Юқоридаги мақсадлар учун жорий йилда 1 триллион 550 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ҳисобидан йўналтирилиши мазкур Қарорда белгилаб қўйилган.

"Ўзавтойўл" АК матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали