Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

2017-2018 йиллар якунларига кўра Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг асосий фаолияти бўйича кўрсаткичлари тўғрисида тахлилий маълумот.

5641 29 Январ, 2019 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 198 Kb)


Т/р Асосий фаолият тури бўйича кўрсатгичлар   Ўлчов бирлиги     2017 йил якунига кўра амалда     2018 йил якунига  кўра   амалда    2017 йилга нисбатан (%)
Бажарилган иш хажми, жами

млрд.сўм 2036,2 3173,2 155,8
шу жумладан:
1 Инвестиция дастури бўйича млрд.сўм 617,7 857,9 138,9
км 264,4 281,5 106,5
2 Тўла таъмирлаш ишлари млрд.сўм 222,2 391,9,6 176,4
км 140,0 145,3 103,8
3 Минтақавий йўлларни таъмирлаш млрд.сўм 367,8 380,5 103,8
км 3240,4 3245,6 100,2
4 Умумий фойдаланувдаги автомобил йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш ишлари млрд.сўм 828,5 1542,9 186,2
км 2858,0 3252,0 113,8
5 Саноат ишлаб чиқариш хажми млрд.сўм 365,5 380,5 104,1
6 Янги ишжойларини яратиш киши 331 1366 412,7
7 Қора металл чиқиндиларини топшириш тонна 15970,0 15981,0 100,1

Қўмита тизимидаги корхона ва ташкилотларда 2018 йил давомида Инвестиция дастурига асосан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида 857,9 млрд.сўмлик  қуриш ва реконструкция қилиш  ишлари амалга  оширилди. Ушбу кўрсаткич 2017 йилнинг 2018 йилга  нисбатан  138,9 фоизни ташкил этади.

Бундан ташқари тўла таъмирлаш дастурига асосан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида 391,9 млрд.сўмлик таъмир ишлари бажарилди. Бу кўрсаткич эса ўтган йилга нисбатан 176,4 фоизни ташкил қилади.

2017-2018 йилларнинг  якунларига кўра асосий фаолият кўрсатгичларининг тақослама диаграммаси

2018 йил якуни бўйича Республикамиздаги 3245,6 км минтақавий автомобиль йўлларини таъмирланди. Шу жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 194,1 км, Андижонда 323,5 км, Бухорода 222,3 км, Жиззахда 186,1 км, Қашқадарёда 327,0 км, Навоийда 193,2 км, Наманганда 270,2 км, Самарқандда 311,1 км, Сурхандарёда 371,1 км, Сирдарёда 185,7 км Тошкент вилоятида 185,4 км, Фарғонада 267,6 км, Хоразмда 128,2км ҳамда Тошкент шаҳрида 70,2 км минтақавий автомобиль йўлларида  таъмирлаш ишлари олиб борилди. Минтақавий ички йўллар таъмири ҳажми  ўтган йилги даражада қолиб, камайишга йўл қўйилмаган.

 

2018 йил якунига кўра минтақавий автомобиль йўлларини таъмирлаш (худудлар кесимидаги диаграмма)

 

2018 йил давомида Республика бўйича автомобиль йўлларида 42695 км узунликдаги йўллардан 1542,9 кмдан иборат қисмида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, уларнинг ҳолати яхшиланди. Бу эса 2017 йилига қараганда 186,2 фоизни ташкил этади.

Қўмита тизимидаги корхонлар томонидан 2018 йилда  380,5 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. Мазкур кўрсаткич                       2017 йилга нисбатан 104,1 %ни ташкил этганлигини кўрсатади.

Тизим корхонлари томонидан 2018 йилда 1366 та янги иш ўринлари яратилди. Бу кўрсаткич эса 2017 йилининг мос равишдаги тегишли даврига қараганда қарийб тўрт баравар ортиб, 413,0 фоизни ташкил этади.

Корхонлар томонидан қора металл чиқиндилари топшириш кўрсаткичи 2018 йилда 15981 тоннани ташкил этади. Бу қарийб ўтган йилги даражада қолиб, камайишга йўл қўйилмаган.

Хулоса қилиб айтганда, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль  йўллари давлат қўмитасининг 2018 йилда – умумий бажарилган ишлар хажми – 3173,2 млрд. сўмликдан иборат. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан бир ярим баравардан зиёдга ошиб, 155,8 % ни ташкил этганлигини кўрсатади.


Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали