2019-2020 йиллар I-чорак якунларига кўра Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг асосий фаолияти бўйича кўрсаткичлари тўғрисидаги тахлилий маълумот.
Т/р | Асосий фаолият тури бўйича кўрсатгичлар | Ўлчов бирлиги | 2019 й 1-чорак амалда | 2020 й 1-чорак амалда | Ўтган йилга нисбатан(%) |
---|---|---|---|---|---|
Бажарилган иш хажми, жами | млрд.сўм | 560,9 | 491,4 | 87,6 | |
шу жумладан: | |||||
1 | Инвестиция дастури бўйича | млрд.сўм | 220,3 | 189,7 | 86,1 |
2 | Минтақавий йўлларни таъмирлаш ( "Вилоят минтақавий йўлларга буюртмачи хизмат"ДУКлар буюртмаси билан) | млрд.сўм | 23,4 | 17,6 | 75,2 |
км | 226,0 | 158,5 | 70,1 | ||
3 | Умумий фойдаланувдаги автомобил йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш ишлари | млрд.сўм | 317,2 | 284,1 | 89,6 |
км | 368,0 | 210,0 | 57,1 | ||
4 | Янги ишжойларини яратиш | киши | 42 | 43 | 102,4 |
Қўмита тизимидагикорхона ва ташкилотлар 2020 йил I-чорак давомидаИнвестиция дастурига асосан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида 189,7млрд. сўмлик қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди.Ушбу кўрсаткич 2019 йилнинг худди шу даврига нисбатан 86, 1 фоизниташкил этади.
2019-2020 йиллар I-чорак якунига кўра асосий фаолият кўрсатгичларинингтаққослама диаграммаси
2020 йил I-чорак якуни бўйича Республикамиздаги 158,5 км минтақавий автомобильйўллари таъмирлаш ишлари олиб борилди. Минтақавий ички йўллар таъмири ҳажми эсаўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 70,1 фоизни ташкил этади.
2020 йил I-чорак давомида Республика бўйича автомобиль йўлларида 42695 км узунликдаги йўллардан 284,1 кмдан иборат қисмида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, уларнинг ҳолати яхшиланди. Бу эса 2019 йилга қараганда 89,6 фоизни ташкил этади.
Тизим корхонлари томонидан 2020 йил I-чоракда 43 та янги иш ўринлари яратилди. Бу кўрсаткич эса 2019 йилининг мос равишдаги тегишли даврига қараганда 102,4 фоизни ташкил этади.
Хулоса қилиб айтганда, Автомобиль йўллари қўмитасининг 2020 йил I-чоракда умумий бажарилган ишлар хажми – 491,4 млрд. сўмдан иборат. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 87,6 фоизни ташкилэтганлигини кўрсатади.