Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

2019 йил Ўзбекистонда "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" деб эълон қилинди

9038 28 Декабр, 2018 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 106 Kb)


Президент Шавкат Мирзиёев таклифига мувофиқ жорий йилдаги ишларни мантиқий давом эттириш ва юксак босқичга кўтариш мақсадида 2019 йил мамлакатимизда "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили" деб эълон қилинди.

Инвестиция – бу иқтисодиёт драйвери, иқтисодиётнинг юраги. Инвестиция билан бирга турли соҳа ва тармоқларга, ҳудудларга янги технологиялар, илғор тажрибалар, юксак малакали мутахассислар кириб келади, тадбиркорлик жадал ривожланади.  

- Юртимизда яшаётган ҳар қайси инсон, миллати, тили ва динидан қатъи назар, эркин, тинч ва бадавлат умр кечириши, бугун ҳаётдан рози бўлиб яшаши – бизнинг бош мақсадимиздир, - дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари бу йўналишдаги улкан режалар ва муҳим вазифаларни кўрсатиб ўтди.

Очиқ иқтисодиёт, соғлом рақобат, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилади. Ёшларга муносиб таълим бериш, илмий ва ўқув жараёнлари сифатини тубдан яхшилаш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган ишлар янги босқичда давом эттирилади.

- Биз фақат инвестицияларни фаол жалб қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш ҳисобидан иқтисодиётимизни жадал ривожлантиришга эришамиз. 

Иқтисодиётдаги ижобий натижалар эса ижтимоий соҳада тўпланиб қолган муаммоларни тизимли ҳал этиш имконини яратади, деди давлатимиз раҳбари.

president.uz

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали