Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

2021 йил якунига кўра Автомобиль йўллари қўмитасининг асосий фаолият кўрсатгичлари тўғрисида тахлилий МАЪЛУМОТ

1935 25 Феврал, 2022 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 266 Kb)


Т/рАсосий фаолият тури бўйича кўрсатгичларЎлчов бирлиги2020  йил амалда2021  йил амалдаЎтган  йилга  нисбатан(%)
Бажарилган иш хажми, жами

млрд.сўм4122.17331.9178
шу жумладан:
1Инвеститсия дастури бўйичамлрд.сўм1189.11462.1122.9
км105.9125.5118
2Тўла таъмирлаш ишларимлрд.сўм415.8447.8108
км114.2120105
3Минтақавий йўлларни таъмирлашмлрд.сўм

1221.2

2857234
км2496.916565.7663
4Умумий фойдаланувдаги автомобил йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш ишларимлрд.сўм1359.12565189
км23083072.1169
5Янги ишжойларини яратишкиши11774824


Қўмита тизимидагикорхона ва ташкилотлар  2021 йил  давомида Инвестиция дастурига асосан умумий фойдаланишдагиавтомобиль йўлларида 1462.1 млрд. сўмлик  қуриш ва реконструкция қилиш  ишлари амалга  оширилди. Ушбукўрсаткич 2020 йилнинг худди шу даврига нисбатан  122.9 фоизни ташкил этади.

Бундан ташқари тўлатаъмирлаш дастурига асосан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида 447.8 млрд.сўмлик таъмир ишлари бажарилди. Бу кўрсаткич эса ўтганйилга  нисбатан 8 фоизга ошган.

 

2020-2021 йиллар  якунига кўра асосий фаолият кўрсатгичларининг таққослама диаграммаси


2021 йил якуни бўйича Республикамиздаги 16565.7 км минтақавий автомобиль йўллари таъмирланди. Шужумладан, Қорақалпоғистон Республикасида 539.9 км, Андижонда 1471.2 км, Бухорода 1071.4 км, Жиззахда 1036.9 км,  Қашқадарёда 1344 км, Навоийда 744.3 км, Наманганда 1685.5 км, Самарқандда 1621.5 км, Сурхандарёда 1602 км, Сирдарёда 618.1 км, Тошкент вилоятида 11549.2 км,Фарғонада 1973 км, Хоразмда 764.1 км ҳамда Тошкентшаҳрида  544.5 км минтақавий автомобильйўлларида  таъмирлаш ишлари олиб борилди. Минтақавий ички йўллар таъмири ҳажмиэса ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан  626 фоизни ташкил этади.

 

2021 йил якунига кўра минтақавий автомобиль  йўлларини таъмирлаш (худудлар кесимидаги диаграмма)



2021 йил  давомида  Республика бўйича  автомобиль йўлларида умумий узунликдаги йўллардан 3072.1 кмдан иборат қисмида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, уларнинг ҳолати яхшиланди. Буэса 2018 йилга  қараганда 128 фоизни ташкил этади.

Тизим корхонлари томонидан 2021 йилда 824 та янги иш ўринлари яратилди. 

Хулоса қилиб айтганда, Автомобиль  йўллари қўмитасининг 2021 йилда   – умумий бажарилган ишлар хажми – 7331.9 млрд. сўмдан иборат. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан  78 фоизни ташкилэтганлигини кўрсатади.


Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали