А-373 автомобиль йўлининг 193 км. қисмида жойлашган юк транспорт воситалари вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш пунктини вақтинчалик тўхтатиш.
А-373 "М-39 а/й-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш" автомобиль йўлининг 193 км. қисмида жойлашган юк транспорт воситалари вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш пунктининг иш фаолияти, бугунги кунда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан 2020 йил 22 октябрь соат 11:00 дан вақтинчалик вазн ва ҳажм параметрларини ўлчаш хизмати тўхтатилишини маълум қиламиз.