Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Афғонистон Президенти билан учрашув

7161 10 Июл, 2018 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 100 Kb)


Афғонистон Ислом Республикасида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги ҳукумат делегатсияси 2018 йил 8 июль куни "Арг" саройида Президент Муҳаммад Ашраф Ғани томонидан қабул қилинди.

Суҳбат аввалида вазир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон раҳбарига илиқ салом ва эзгу тилакларини етказди.

Бўлиб ўтган суҳбат давомида икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, аввало Афғонистон Президентининг 2017 йил декабр ойида Ўзбекистонга расмий ташрифи ва олий даражадаги музокаралар доирасида эришилган келишувларни тадбиқ этиш жараёни муҳокама қилинди. Шу ўринда йирик қўшма инвестиция, транспорт-коммуникация, савдо-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашувда Термиз шаҳрида Афғонистон консулхонасини очишга Ўзбекистон розилиги тасдиқланди.

Шунингдек, Афғонистон ва чегарадош минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашилди.

2018 йил март ойида Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференциясида иштирок этган ва батафсил нутқ сўзлаган Президент Муҳаммад Ашраф Ғани ўз мамлакатида тинчлик жараёнига кўмаклашишга қаратилган фаол саъй-ҳаракат учун Ўзбекистон томонига миннатдорчилик билдирди.

Суҳбатда Ўзбекистон-Афғонистон кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

mfa.uz

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали