Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

"Қамчиқ" давонида назорат қилиш пунктлари иш бошлади

3655 25 Декабр, 2020 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 221 Kb)


    Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги "Транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилишни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида транспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш турғун (стационар) ва кўчма пунктларини қуриш ҳамда жиҳозлаш ишларини амалга ошириш белгиланган эди.


    Автомобиль йўллари қўмитаси – A373 "М39 автойўли - Гулистон - Бўка - Ангрен - Қўқон ва Андижон орқали - Ўш" халқаро аҳамиятга молик автомобиль йўлининг "Қамчиқ" давонидаги 193- ва 273-километларида жойлашган оғир юк ташувчи автотранспорт воситаларининг вазн ва ҳажм параметрларини назорат қилиш пунктлари – автомобиль йўлидаги таъмирлаш ишлари якунига етказилгандан сўнг яна ўз фаолиятини бошлаганини маълум қилади. 

Автомобиль йўллари қўмитаси Матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали