Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Туркия Ташқи ишлар вазири билан учрашув

8289 26 Апрел, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 107 Kb)


2017 йилнинг 26 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди

Вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг саккизинчи раунди доирасида ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари 2016-йил 17-18 ноябр кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ва Туркия президентлари иштирокида бўлиб ўтган олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга оширишга қаратилган сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, ҳарбий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар.

Бўлиб ўтган батафсил фикр алмашинуви ўзаро мақбул соҳалардаги Ўзбекистон-Туркия мулоқотини янада ривожлантириш учун томонларда улкан салоҳият ва қизиқиш мавжудлиги тасдиқланди. Кўриб чиқилган деяли барча масалалар юзасидан позициялар ўхшаш ва мувофиқлиги қайд этилди.

Учрашувда долзарб халқаро масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Музокаралар якунларига кўра вазирлар ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2017-2018 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастурини имзолашди ҳамда Ўзбекистон ва хорижий ОАВ вакиллари учун баёнот беришди.

Тадбирларда Туркия Элчиси Аҳмет Башар Шеен иштирок этди.

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали