Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

"Аму – Бухоро" канали устидаги янги кўприк фойдаланишга топширилди

15139 28 Март, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 625 Kb)


Наврўз айёми шукуҳи давом этаётган шу кунларда йўлсозлар яна бир йирик бунёдкорлик лойиҳасини амалга оширишди. Ўзбекистон миллий автомагистрали тизимидаги Қоровулбозор тумани орқали ўтувчи Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнов халқаро автомобиль йўлидаги вилоятлараро Аму – Бухоро канали устида барпо этилган янги замонавий кўприк фойдаланишга топширилди.


Инвестиция дастурига кирган ушбу объект Автомобиль йўллари Давлат қўмитаси таркибидаги "Қашқадарё кўприк хўжалигига ихтисослаштирилган сақлаш таъмирлаш ва фойдаланиш" корхонаси томонидан қурилиб, унда учун 11 миллиард 800 миллион сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди. 

Аввал хабар қилганимиздек, кўприкни лойиҳалаштириш ишлари 2016 йил июлида бошланган эди. Ўшанда 1961 йилда қурилган эски кўприкнинг бир қисми қулаб тушган эди.


Кўприк аввалгисига нисбатан уч баробар кенг бўлиб, эни 27, узунлиги 72 метрни ташкил этади. Тўрт тасмали йўлдаги янги кўприкнинг ўтказиш қобилияти, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш даражаси кескин ошди. Иншоотнинг икки томонида пиёдалар учун йўлаклар барпо этилган. 

Матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали