Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Андижон томонларда...

10896 17 Январ, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 477 Kb)


Андижонлик йўлсозлар ҳам ўтган 2016 йилни сарҳисоб қилар эканлар, бу борада эришилган сезиларли натижалар ва рақамларни келтириш мумкин. 

Ўтган йил давомида мазкур автомобиль йўлларининг талай қисмида қурилиш ва таъмирлаш, аксариятида эса сақлаш ишлари амалга оширилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 мартдаги "2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида"ги ПҚ-2313 сонли қарорига асосан А373 "М39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлининг 450-475 км қисмида, яъни бу участканинг 9 км қисмида асос тайёрлаш ва лоток монтаж қилиш, 11 км қисмида қуйи ва юқори қатлам асфальт-бетон қопламасини ётқизиш, пиёдалар йўлакларини қуриш, 6,5 км қисмида эса ёритиш тизими ўрнатиш ишлари бажарилди. 


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 апрелдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган "Умумий фойдаланишдаги халқаро ва дақлат аҳамиятидаги автомобиль йўлларини тўла таъмирлаш дастури"га асосан эса Андижон вилоятининг марказий қисмидан ўтган 4Р 17Д "Андижон шаҳрига кириш" автомобиль йўлининг 10,5-12 км қисмида ҳам анча ишлар бажарилди. Яъни асосий йўлнинг - вилоят телерадиокомпаниясидан Чўлпон боғигача қисмида асфальтбетон қоплама ётқизиш, ёритиш тизими, пиёдалар йўлагини қуриш ишлари тугатилди. Чўлпон боғи қайта фойдаланишга топширилиши муносабати билан ушбу йўлдаги ҳалқа йўли қайта асфальтлаштирилиб, ободонлаштирилди. Шу каби ободонлаштириш ишлари шаҳарнинг Мустақиллик кўчасида (1,5 км йўлга қайта асфаль ётқизилиши) ва бошқа объектларда ҳам давом этди.


Маълумот ўрнида: Вилоятдаги умумий фойдаланувда бўлган 2463 км автомобиль йўлининг 103 км қисми - халқаро аҳамиятга молик, 800 км - давлат аҳамиятидаги ҳамда 1560 км қисми эса - маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўллари ҳисобланади. Мазкур йўлларнинг 2438 километри ёки 99 фоизи такомиллаштирилган қопламаларга эга. Вилоятдаги автомобиль йўлларига "Андижонавтойўл" ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилотига қарашли 14 та туман йўл корхоналари таркибидаги 40 та йўл бўлими орқали хизмат кўрсатилади.

"Ўзавтойўл" АК матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали