Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Андижонлик йўлсозлар фаолиятидан

9733 2 Октябр, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 146 Kb)


Андижон вилояти буйича жами 12503 км автомобил йўллари мавжуд бўлиб, уларнинг 2463 км қисми – умумфойдаланув автомобил йўллари, 10040 километр қисми эса – ички хўжалик йўллари ҳисобланади. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги "2017-2018 йилларда ҳудудий автомобиль йўлларини ривожлантириш дастури тўғрисида"ги қарорига асосан вилоятда 2017 йил давомида 160 км узунликдаги минтақавий автомобиль йўлларини таъмирлаш кўзда тутилган эди. 

Мазкур қарор ижроси мобайнида 2017 йилнинг 1 октябрь ҳолатида ўтган йилга нисбатан 3 баравар кўп, яъни 291,3 км узунликдаги ички хўжалик йўлларини таъмирлашга эришилди. Вилоят миқёсидаги тасдиқланган манзилли рўйхатга асосан 250 км узунликдаги тупроқ йўллар – шағалга ўтказилган бўлса, 41,3 км узунликдаги йўллар тўлиқ асфальтлаштирилди.


Бундан ташқари, вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бош бошқармаси бошлиғи Р.Ҳусановнинг маълумот беришича, Андижон шаҳридаги – Фурқат кўчасида 1,75 км, Ломоносов кўчасида 0,76 км, Лермонтов кўчасида 1,6 км, Машраб кўчасида 1,6 км, Мангулик кўчасида 0,6 км, жами 6,31 км йўллар тўла таъмирланди. Бугунги кунда 1,18 км узунликдаги Шевченко кўчасида тўла таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали