Асосий мақсад - йўллар равонлиги
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимидаги асосий пудрат ташкилотларидан бири – "Автомагистраль" унитар корхонасидир. Мазкур корхона фаолиятига назар ташлар экансиз, пойтахт ва Республикамиздаги таъмирланган ва қайта қурилган йўлларнинг салмоқли қисми мазкур корхона ҳиссасига тўғри келади.
Мазкур корхона томонидан амалга оширилган автомобиль йўлларидаги сўнгги ишлардан бири – пойтахтдаги марказий кщчалардан бири – Махтумқули кўчасидаги таъмир жараёнларидир. Йўловчиларга янада қулай шароит яратиш мақсадида кўчанинг 1 115,5 метр бўлган қисми таъмирланиб, 37 871 квадрат метр майдонга 5 426 тонна асфальт-бетон қоришмаси ётқизилди.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясига қарашли Тошкент Ботаника боғининг йўлаклари тўлиқ таъмирланиб, умумий майдони 54 793 квадрат метр майдонга 7 580 тонна асфальт-бетон қоришмаси ётқизилди.
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси
матбуот хизмати