Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Қизиқиш билдириш учун сўровнома Ташқи молиявий Аудит бўйича консультант хизматлари

1348 14 Октябр, 2022 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 98 Kb)

 

Лойиҳа рақами

53312-001

Лойиҳа номи

Миллий автомобиль йўлларини ривожлантириш лойиҳаси

Топшириқ номи

Лойиҳа ҳисобини текшириш учун ташқи аудитор

Мамлакат

Ўзбекистон Республикаси

 

Ўзбекистон Республикаси ҳукумати "Миллий автомобиль йўлларни ривожлантириш" лойиҳаси харажатларини қоплаш учун Осиё тараққиёт банки (ОТБ) қарз маблағларидан молиялаштиришга ариза берган ва ушбу қарз маблағларининг бир қисмини ушбу лойиҳа доирасида молиявий аудит бўйича консультант хизматлари хариди учун йўналтиришни кўзда тутган. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари қўмитаси Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи (Буюртмачи) орқали мустақил аудитор ташкилоти (Аудитор) томонидан ОТБ иштирокидаги лойиҳанинг йиллик молиявий ҳисоботини текшириш учун ҳар йили ташқи аудит ўтказишини талаб қилади. Ушбу хизмат 3 йиллик даврни қамраб олади.

 

Аудиторнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат, аммо улар билан чекланмайди:
(i) Улар томонидан кўриб чиқилган молиявий ҳисобот ҳақиқий ва объектив томонлама тақдим этилганлигини, лойиҳанинг келишилган ҳисоб сиёсатига, маҳаллий талабларга мувофиқ тайёрланганлиги ва уларни тартибга солувчи органларга мувофиқлиги тўғрисида оқилона ишончни таъминлаш; (ii) Мунтазамлик, тўғрилик ва молиявий назорат рискларини аниқлаш, баҳолаш ва ўрганиш ва муҳим камчиликлар тўғрисида ҳисобот бериш; (iii) лойиҳа(лар) бошқарувини, жумладан молиявий менежмент, назорат ва ҳисоботни такомиллаштиришга ёрдам берадиган конструктив тавсиялар бериш; (iv) ОТБ томонидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини молиявий бошқариш ва менежменти учун лойиҳанинг келишилган ҳисоб сиёсатига ва бошқа кўрсатмаларга мувофиқ лойиҳа(лар) доирасида қўлланиладиган сиёсат, процедуралар, режалар ва шаклларни йиғиш ва таҳлил қилиш; (v) Сифат ва техник топшириққа мувофиқлиги нуқтайи назаридан Буюртмачи ва ОТБга мақбул бўлган якуний аудитор ҳисоботи ва раҳбариятга хат тақдим этиш.

 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси айни пайтда тегишли консультант ташкилотларни (консультантларни) лойиҳа ҳисобини аудиторлик текширувидан ўтказиш учун ташқи аудит хизматларини кўрсатишга қизиқиш билдиришга таклиф қилмоқда. Қизиқиш билдирадиган консультантлар хизматларни тақдим этиш учун зарур малака ва тегишли тажрибага эга эканликларини тасдиқловчи маълумотларни тақдим этишлари керак.

 

Консультантларни қисқа рўйхат учун танлаш мезонлари қуйидагича:

I. Бошқарув компетенцияси. Консультантларнинг сифат назорати, лойиҳа бошқарувни мувофиқлаштириш, шунингдек, бошқарув ёндашуви ва методологияси бўйича қобилияти ва малакалари (максимал балл=15);

II. Техник компетенция. Маслаҳатчининг умумий ва мазкур топшириққа ўхшаш иш тажрибаси (максимал балл=70);

III. Географик компетенция. Консультантнинг Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатларидаги иш тажрибаси, шунингдек унинг доимий иштирокини таъминлаш мақсадида маҳаллий офисининг мавжудлиги (максимал балл=15).

 

Хизматлар ҳақида батафсил маълумот ОТБнинг Консултантларни бошқарув тизимидаги (CМS) Консультант хизматларини жалб қилиш тўғрисидаги хабарномага (CSRN) илова қилинган техник топшириқда келтирилган.

 

Консультантлар ўзларининг қизиқиш билдиришномаларини алоҳида ташкилот сифатида ёки қўшма корхона ёки суб-консультант шаклида тақдим этишлари мумкин. Қўшма корхонанинг ҳамма аъзолари барча вазифани бажариш учун биргаликда ва алоҳида жавобгар бўладилар. Бироқ, қисқа рўйхатни тузишда суб-консультантнинг тажрибаси ҳисобга олинмайди.

 

Консультант 2017 йил ОТБ қарз олувчилари учун харид қоидаларида (товарлар, ишлар, консалтинг ва бошқа (консалтинг бўлмаёган) хизматлар) белгиланган энг паст молиявий таклифни танлаб олиш услубига мувофиқ танланади.

 

Қизиқиш билдиришномалари 2022 йилнинг 18 ноябрига қадар CSRN (www.csrn.adb.org) кўрсатмаларига мувофиқ ОТБнинг CMS тизими (www.cms.adb.org) орқали тақдим этилиши керак.

 

Қизиқиш билдиришномасининг қисми сифатида консультантлар ўзларига тегишли маълумотларини ОТБнинг CSRNга киритишлари лозим.

 

Қўшимча маълумотни қуйида кўрсатилган манзилдан олиш мумкин:

Автомобиль йўллари қўмитаси

Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 68

Телефон: (99871) 268-99-68

Электрон манзил: surkhandarya.project@gmail.com

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали