Автомагистрал ихтисослаштирилган йўл қурилиш таъмирлаш бирлашмаси
Автомагистрал ихтисослаштирилган йўл қурилиш таъмирлаш бирлашмаси
Рахманов Гайрат Суванкулович
Қабул кунлари: Сешанба - Жума соат 15:00 - 17:00
Ташкент вилояти, 111902
Юқори Чирчиқ тумани Барданкўл қишлоғи
(0 371) 295-73-79
(0 371) 295-73-85
"Автомагистрал ихтисослаштирилган йўл қурилиш таъмирлаш бирлашмасининг функтсионал вазифалари
- транспорт воситалари йилнинг ҳар қандай мавсумида, кунига, кечаю кундуз хавфсиз қатнашини таъминлаш;
- узлуксиз иш ҳафтаси давомида бириктирилган автомобил йўлларидан фойдаланиш бўйича доимо фаолият юритувчи хизматни ташкил қилиш;
- эстетика ва экологик меъёрлар талабларини ҳисобга олган ҳолда, автомобил йўлларини қуриш, реконструктсия қилиш, таъмирлаш, сақлаш ва комплекс хизмат кўрсатиш;
- автомобил йўллари ва йўл инфратузилмаларининг техник аҳволи кетидан доимий назорат олиб бориш;
- вилоятда автомобил йўлларини республика автомобил йўлларининг умумий тармоғига боғланган ҳолда ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш.