"Автомобиль транспорти соҳасидаги қонунчилигини такомиллаштириш: ҳолати ва истиқболлари" мавзусидаги конференция ишчи гуруҳи йиғилиши
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари Қўмитасининг 2016 йилга мўлжалланган қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил ишлари Дастурига мувофиқ "Автомобиль транспорти соҳасидаги қонунчилигини такомиллаштириш: ҳолати ва истиқболлари" мавзусидаги конференция ўзказиш режалаштирган. Шу муносабат билан жорий йилнинг 13 ва 18 апрель кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатасида "Автомобиль транспорти соҳасидаги қонунчилигини такомиллаштириш: ҳолати ва истиқболлари" мавзусидаги конференция ўзказиш режалаштирган. Шу муносабат билан ушбу тадбирни ўзказиш ва унга тайёргарлик кўриш масалаларига бағишлаб ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Ишчи гуруҳ аъзолари мазкур конференцияга тайёргарлик кўриш, соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими ҳамда шу юзасидаги қонун ва қонуности ҳужжатлари базасини такомиллаштириш мақсадида бир қатор таклифлар билан иштирок этишди ва бу таклифлар қизғин муҳокамага сабаб бўлди. Хусусан, тадбирда йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиги ва мол-мулкини, жамоа хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорти ҳодисаларининг олдини олиш ва улардан ҳимояланиш бўйича шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишларида транспорт хизмати кўрсатишни такомиллаштириш, ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича доимий назорат ўрнатилгани таъкидланди.
Ишчи гуруҳ йиғилишида автомобиль йўллари ва шаҳар кўчаларининг носоз худудларини, бекатларни таъмирлаш, йўл белгилари, биринчи даражали тўсиқлар ўрнатиш бўйича камчиликларни бартараф этиш ишлари бажарилишини доимий назоратга олиш ИИБ ЙХХБ, давлат йўл идоралари ва комуннал хўжаликларига юклатилганлиги қайд этилди.
Ўзбекистон автомобилларида ҳалқаро ташувларни кенгайтириш, бу йўналишда хизмат кўрсатадиган транспорт корхоналари билан боғлиқ муаммолари, таклифлари ва соҳани такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг "Автомобиль транспорти тўғрисида"ги қонуни ва қонуности ҳужжатларига ўзгартиш, қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар эшитилди. Жумладан, автомобиль транспорт соҳасини автомобиль йўлларисиз тасаввур этиб бўлмаслигидан келиб чиққан ҳолда, конференция ишчи гуруҳи таркибидаги "Ўзавтойўл" АК вакиллари ҳам бу борада ўзларининг таклифи билан чиқишди. Хусусан, соҳа мутахассислари томонидан республиканинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, автомобиль йўлларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни техник соз ҳолатда сақлашни таъминлаш мақсадида оғир юкли транспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш бўйича қонуности ҳужжатларини янада такомиллаштириш, бу борада халқаро тажрибани чуқур ўрганиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, йиғилиш давомида аҳоли ва ташкилотларга ҳамда юк ташувчи транспорт хизмати кўрсатувчи корхона раҳбарлари, ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи масъул ходимларнинг малакасини ошириш масалаларига ҳам келишиб олинди.
Мазкур конференцияга тайёргарлик кўриш, соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими ҳамда шу юзасидан қонун ва қонуности ҳужжатлари базасини такомиллаштириш тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
"Ўзавтойўл" АК матбуот хизмати