Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Автомобиль йўллари Давлат қўмитаси раиси ва раиснинг биринчи ўринбосари тайинланди

31348 18 Март, 2017 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 120 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 18 мартдаги ПФ-4991-сонли Фармони билан Абдураҳмон Абдувалиев Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси этиб тайинланди.

Абдураҳмон Абдулҳаевич Абдувалиев айни пайтга қадар Автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш давлат-акциядорлик компанияси ("Ўзавтойўл" ДАК) бошқаруви раиси сифатида фаолият кўрсатиб келган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги Фармони билан "Ўзавтойўл" ДАК фаолияти тугатилиб, унинг негизида Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ташкил этилди.

Ўзбекистон Президенти томонидан имзоланган яна бир ҳужжат, яъни 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2846-сонли қарорига биноан Шуҳрат Назаров Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Шуҳрат Бахтиёрович Назаров айни пайтга қадар "Ўзавтойўл" ДАК бошқаруви раиси ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келган.

Президентнинг 2014 йил 14 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори билан тасдиқланган қўмита ташкилий тузилмасига асосан, янги ташкил этилган қўмита раисининг биринчи ўринбосари - молия-иқтисодиёт, иқтисодий таҳлил ва истиқболдаги ривожланиш, саноатни ривожлантириш, халқаро алоқалар ҳамда ташқи иқтисодий алоқалар масалаларига раҳбарлик қилади.

"Ўзавтойўл" матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали