Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси томонидан "Марказий Осиё халқаро транспорт тизимида: стратегик истиқбол ва амалга оширилмаган имкониятлар" мавзусида Халқаро конференция тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида МАЪЛУМОТ

7197 15 Сентябр, 2018 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 94 Kb)


Жорий йилнинг 20-21 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида "Марказий Осиё халқаро транспорт тизимида: стратегик истиқбол ва амалга оширилмаган имкониятлар" мавзусида Халқаро конференция ўтказилиши кўзда тутилган.

Ушбу халқаро конференцияни кўтаринки юқори савияда ва унга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Қўмита томонидан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Мазкур чора-тадбирда хар бир банд бўйича масъуллар белгиланган ва улар томонидан тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, халқаро конференцияга йўл қурилиши ва эксплутацияси соҳасидаги чет эл хамкорларининг 50 кишилик рўйхати шакллантирилди ва Ташқи ишлар ва Ташқи савдо вазирликларига тақдим этилди. 

Халқаро йўл федерацияси вакилларини, ТРАСЕКА Хукуматлараро комиссия бош котиби, Халқаро йўл ассоциясининг бош котиби, Осиё тараққиёт банкининг экспертларини, Сингапур транспорт ва коммуникация вазирлиги, Япония, Германия, Туркия ва Ўрта Осиё ва йўл соҳасидаги компанияларининг топ менеджерлари шулар жумласидандир.

Конференцияга тайёргарлик материалларида йўл соҳасида олиб борилаётган ишлар, ҳалқаро маршрутлар, уларни янада ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар, янги халқаро маршрутларини очиш, автомобиль йўллари ҳолатлари ҳамда йўлларни таъмирлаш учун халқаро молия институтлар билан олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар ўрин олган.

Халқаро конференция пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Ташқи савдо вазирлиги бошчилигида Оператив штаб ташкил этилди. Ушбу штабга ташкилий ишларни ташкил этиш мақсадида Қўмита томонидан 4 нафар ҳодим ажратилди.

Бугунги кунга қадар таклиф этилган меҳмонлардан 27 таси Халқаро конференцияда иштирок этишини тасдиқладилар ва конференцияни ўтказиш бўйича яратилган сайтдан рўйхатдан ўтдилар.

Конференция доирасидаги 3-чи секция мажлисида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг Ҳукуматларо йўлчилар кенгаши котибияти бошлиғи профессор Б.Каримовнинг "Мустақил давлат ҳамдўстлиги давлатларида йўловчи ва юк ташишда халқаро автомобиль йўллари" мавзусида маъруза қилиши кутилмоқда. 

Бу билан бирга, ТРАСЕКА Ҳукуматларро комиссияси бош котиби Мирча Чиопра ва Сингапур транспорт вазири ўринбосари Келвин Фуа юқорида кўрсатиб ўтилган секция мажлисида ўз маърузалари билан иштирок этишганини маълум қилганлар. 


Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали