Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Автомобиль йўллари қўмитасида — Ўқув – семинар бўлиб ўтди

3386 26 Август, 2022 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 470 Kb)


Айни вақтда, Автомобиль йўллари қўмитасида, соҳа ходимлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижроси юзасидан "Автомобиль йўллари ва сунъий иншоотларида зилзилабардошлик талаблари ва зилзиланинг оқибатларини ўрганиш, унинг зарарини камайтириш йўллари" мавзуида ўқув-амалий машғулот семинари бўлиб ўтмоқда.


Семинарда Автомобиль йўллари қўмитасининг масъул ходимлари, йўл ташкилотлари ва корхоналари мутахассислари иштирок этишди. Соҳа ходимларига зилзила ва унинг оқибатлари, унинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида маълумот бериш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ғ.О.Мавлонов номидаги сейсмология институти мутахассиси М.Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси М.Т.Ўразбоев номидаги Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти мутахассиси Н.А.Нишоновлар ҳамда Тошкент шаҳар Фавқулотда вазиятлар бошқармаси мутахассислари таклиф этилган. 


Тадбирда соҳа мутахассислари томонидан сейсмик хавфсизлик бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонинг мазмун-моҳияти ҳамда зилзила ва унинг келиб чиқиши сабаблари тўғрисидаги илмий қарашлар, зилзила таърифи, гипоцентр, эпицентр, зилзиланинг чуқурлиги, ернинг ички тузилиши ва Ўзбекистон ҳудуди учун сейсмик хавф ҳақидаги тушунчалар ҳамда 1966 йил 26 апрель куни Тошкент шаҳрида қайд этилган 8 баллик зилзила ҳақида маълумотлар берилди. 


Шунингдек, семинарда фуқароларни зилзиладан олдин, зилзила вақтида ва зилзиладан кейин тўғри ҳаракатланишга тайёрлаш ҳақида тадбир иштирокчиларига ўзларни қизиқтирган саволларга мутахассислар жавоб беришди.

Автомобиль йўллари қўмитаси

Ахборот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали