АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ ҚЎМИТАСИНИНГ 2021 ЙИЛДАГИ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ
АВТОМОБИЛЬ
ЙЎЛЛАРИ ҚЎМИТАСИНИНГ
2021
ЙИЛДАГИ ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА
ҲИСОБОТ
Умумий
маълумотлар
Номланиши: |
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси |
Ташкилий-ҳуқуқий шакли: |
Муассаса |
Юридик манзили: |
Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 68-уй. |
Фаолият тури: |
Автомобиль йўлларини эксплуатация
қилиш |
Автомобиль
йўллари қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14
февралдаги "Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4954-сон Фармонига асосан Автомобиль йўллари
қуриш ва фойдаланиш давлат-акциядорлик компанияси ("Ўзавтойўл" ДАК) негизида
ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2019 йил 1 февралдаги "Транспорт соҳасида давлат бошқаруви
тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5647-сон
Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари
қўмитаси этиб қайта номланган ҳолда Транспорт вазирлиги таркибига киритилган.
Автомобиль
йўллари қўмитаси автомобиль йўллари соҳасида махсус ваколатли орган бўлиб,
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция
қилиш, таъмирлаш ва эксплуатация қилиш бўйича ишларнинг ягона буюртмачиси
ҳисобланади.
Автомобиль
йўллари қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг
қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва
фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва
фармойишларига, Транспорт вазирлигининг қарорларига ҳамда Автомобиль йўллари
қўмитаси Низомига амал қилади.
Автомобиль йўллари
қўмитаси ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат ва хўжалик
бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа
ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Автомобиль
йўллари қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган
қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти
органлари, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқаролар томонидан
бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Автомобиль
йўллари қўмитасининг
ташкилий тузилмаси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги
"Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар
тўғрисида"ги ПҚ-4545-сонли қарори билан Автомобиль йўллари қўмитасининг
ташкилий тузилмаси тасдиқланган.
Автомобиль йўллари қўмитасининг ташкилий тузилмасида:
– Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари бош
бошқармалари;
– "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри
минтақавий йўлларга буюртмачи хизматлари" давлат унитар корхоналари;
– Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхоналари;
– Йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхоналари;
– Кўприклардан фойдаланиш унитар корхоналари;
– "Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва
реконструкция қилиш дирекцияси" давлат унитар корхонаси;
– "Ўзйўлбутлаш" Республика таъминот бошқармаси;
– "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонаси;
– "Ўзавтойўлбелги" давлат унитар корхонаси ва бошқа корхоналар мавжуд.
Автомобиль
йўллари қўмитаси фаолиятининг
2021 йилдаги асосий йўналишлари
Автомобиль
йўллари қўмитаси томонидан 2021 йил давомида қуйидаги асосий йўналишларда ишлар олиб борилди:
автомобиль йўллари соҳасида ягона техника сиёсатини олиб бориш;
автомобиль йўлларини
ривожлантириш давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
автомобиль йўллари
тармоқларини ривожлантириш ва такомиллаштириш истиқболларини белгилаш;
умумий фойдаланишдаги
автомобиль йўлларининг халқаро транзит йўлакларини шакллантириш;
автомобиль йўлларини
молиялаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш
масалалари комплекс ҳал этилишини ташкил этиш ҳамда буюртмачи хизматининг
самарали фаолиятини ташкил этиш;
автомобиль йўлларини
қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш
ва сақлаш сифати устидан назоратни амалга
ошириш;
хўжаликлараро қишлоқ
автомобиль йўлларининг, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар
кўчаларининг мавжуд тармоғи сақланишини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;
илмий-тадқиқот
ишларини ташкил этиш, умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини
лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш соҳасида
инновацион технологиялар ва замонавий стандартларни жорий этиш;
автомобиль йўллари
соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш
ва уларнинг малакасини ошириш, шу
жумладан, чет элларда ўқув-амалиёт курслари ва семинарлар ташкил этиш;
автомобиль йўлларининг
ҳудудий архитектура-бадиий тузилишига
ва ландшафт дизайнига тааллуқли замонавий
ёндашувларни шакллантириш ҳамда амалга ошириш бўйича ягона давлат сиёсатини
ўтказиш, автомобиль йўлларига туташ ҳудудларни кўкаламзорлаштириш тадбирлари
ўтказилишини ташкил этиш;
автомобиль йўлларини
лойиҳалаш соҳасидаги нормалар
ва стандартларга риоя этилишини
таъминлаш;
йўл хўжалиги соҳасида
халқаро ҳамкорликни амалга ошириш.
2021 йилда амалга
оширилган ишлар
Тасдиқланган дастурлар ва
топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича
2021 йил якуни билан 9 трлн 695 млрд
сўм маблағ ўзлаштирилди ҳамда 20 561 км
автомобиль йўллари реконструкция қилинди ва таъмирланди.
Жумладан:
1. Инфратузилмани
ривожлантириш дастури доирасида 2 трлн
471 млрд сўм миқдорида ишлар бажарилиб, 421,5 км автомобиль йўллари фойдаланишга топширилди;
2. Капитал
таъмирлаш дастури доирасида 491,7 млрд сўм
маблағ ўзлаштирилиб, 120 км
автомобиль йўллари фойдаланишга топширилди;
3. Ички
йўлларни таъмирлаш бўйича 3 трлн 414 млрд сўм
миқдорида ишлар бажарилиб, 16 682
км ички йўллар таъмирланди.
Шундан,
"Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида 3 318,4 км ички йўллар 851,8
млрд сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобига тўлиқ таъмирланди.
4. Таъмирталаб
328 дона (шундан 184 донаси ички
йўлларда, 144 донаси умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида) кўприклар
реконструкция қилинди ва таъмирланди.
5. Автомобиль
йўлларини техник соз ҳолатда сақлаш мақсадида умумий фойдаланишдаги автомобиль
йўлларини жорий таъмирлаш ва сақлаш бўйича
2 трлн 781 млрд сўм ишлар
бажарилиб, 3 072 км автомобиль
йўллари жорий таъмирланди.
6. Шунингдек,
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва шаҳар кўчаларини таъмирлаш бўйича
қўшимча ажратилган 340,2 млрд сўм
маблағлар ўзлаштирилиб, 265 км шаҳар
кўчалари таъмирланди.
7. Корхоналарнинг
моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида 272 дона йўл техникалари йўл хўжалиги корхоналарига етказиб
берилди ҳамда ушбу мақсадлар учун ажратилган 196,2 млрд сўм миқдоридаги маблағ тўлиқ ўзлаштирилди (бундан
ташқари Инфратузилмани ривожлантириш дастури доирасида қўшимча 189 дона йўл
техникалари харид қилинган).
8. Бундан
ташқари, 2021 йилда халқаро молия институтлари иштирокидаги 7 та лойиҳа
доирасида жами 146,4 млн доллар
миқдоридаги маблағ ўзлаштирили.