Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Автомобиль йўлларидаги кўкаламзорлаштириш суръатлари

13979 6 Апрел, 2018 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 579 Kb)


Аввал хабар берганимиздек, 2017 йилнинг 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Автомобиль йўлларининг архитектура-ланшафт қурилиши ва кўкаламзорлаштириш тизимини такомилаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори имзоланган эди. 

Мазкур қарорда автомобиль йўлларидаги қурилмаларнинг меъморий-бадиий сифатини тубдан ошириш, Республикамиз автомобиль йўллари бўйларидаги кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишларини – йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳамда атроф-муҳит муҳофазаси масалаларининг замонавий талабларига жавоб берган ҳолда, ягона тизимли ва комплекс асосда шакллантириш сифатини тубдан ошириш масалалари кўзда тутилган.


Қарор ижроси юзасидан, Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг 2017 йил 12 сентябрдаги буйруғига асосан "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонаси  ва унинг вилоятлардаги ҳудудий "Йўлкўкалам" унитар корхоналари ташкил этилди. Ташкил топганига унча кўп бўлмаган мазкур корхоналар томонидан жорий 2018 йилнинг бошидан буён самарали ишлар йўлга қўйилди.


Президент қарорида 2018 йил учун республика умумфойдаланиш автомобиль йўллари бўйларидаги чегара ҳудудларига 288 минг дона хар хил турдаги манзарали, бутасимон, игна баргли, баланд ва ўрта бўйли дарахт кўчатлари экилиши белгилаб қўйилган эди. 2018 йилнинг I чораги давомида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардаги мавжуд умумфойдаланиш автомобиль йўллари чегарасига туташ йўл бўйи ҳудудларида 505,1 км узунликда кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди ва 230 минг донага яқин ниҳоллар экилди.

Жумладан, Андижон вилоятида - 15,5 км, Фарғона вилоятида - 39 км, Наманган вилоятида - 136 км, Тошкент вилоятида - 8 км, Сирдарё вилоятида - 141 км, Жиззах вилоятида - 13 км, Самарқанд вилоятида - 19 км, Қорақалпоғистон Республикасида - 13 км, Қашқадарё вилоятида - 22 км, Сурхондарё вилоятида - 12 км, Навоий вилоятида - 18 км, Бухоро вилоятида - 48 км, Хоразм вилоятида - 22 км узунликдаги йўлларда кўкаламзорлаштириш ишлари бажарилди. 


Ушбу мақсадлар учун жорий йилда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси томонидан 50 млрд. сўм ажратилиши режалаштирилган бўлиб, амалда I чоракнинг ўзида 29,5 млрд. сўмлик ишлар бажарилди.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали