Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

АЙИТИда янги изланиш

9992 18 Октябр, 2016 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 120 Kb)


"Ўзавтойўл" АК тизимидаги Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институтида бугунги кунда кўплаб илмий ихтиролар ва тадқиқотлар устида иш олиб борилмоқда. Улардан бири – замонавий янги тадқиқот технологиясидир.

Гап шундаки, мазкур технологияни харид қилиш ва уни ишлаб чиқаришга жорий қилиш орқали Тошкент ҳамда Фарғона водийси вилоятларининг 376 км узунликдаги минтақавий автомобиль йўлларининг ҳолатини диагностика қилиш ва кадастрдан ўтказиш, уларнинг таъмирида ишлатиладиган хомашёларни лаборатория текширувидан  ўтказиш ва кейинчалик уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш мумкин. 


Мазкур лойиҳадан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистондаги автомобиль йўллари таъмири устидан техник бошқарувни яхшилаш ҳамда Республика ҳудудларидаги йўлларнинг ҳолатини олдиндан билиб, фаолиятни ушбу мақсадларга йўналтиришдир. 


Институт раҳбари О.Зияевнинг фикрича, янги технология амалиётга жорий этилса, бир томондан, йўллардаги қурилиш ишлари сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилиши, бошқа томондан эса, мазкур ишларни юқори технологиялар воситасида замонавий усуллар ёрдамида дастурлаштириш ва режалаштиришда ушбу янги ускуна қўл келиши мумкин.

"Ўзавтойўл" АК Матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали