Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Аёл борки, олам мунаввар!

23876 7 Март, 2019 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 2674 Kb)


Автомобиль йўллари қўмитасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 

Ҳаммамиз учун азиз ва мўътабар бўлган аёл зоти ҳақида сўз юритганда, аввало, бизни дунёга келтирган, оқ сут ва меҳр бериб улғайтирган Она сиймоси олдида бош эгиб таъзим қиламиз. Ер юзида муқаддас деган сўзга энг муносиб зот бу – Она. Халқимиз она сиймосини доимо улуғлаб, ардоқлаб яшайди. 


Тадбир давомида қайд этилганидек, аёлни эъзозлаш, аёлга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб қадриятдир. Биз, барчамиз қандай касб, қандай лавозимда ишламайлик, қалбимиз, юрагимиздаги жамики эзгу хислатлар учун меҳрибон аёллардан умрбод қарздормиз.


Тантанали тадбирда элимиз севган санъаткорлар томонидан қилинган байрамона чиқишлар барчага яхши кайфият улашди.


Шунингдек, автомобиль йўллари соҳасида меҳнат қилаётган хотин-қизларга эсдалик совғалари топширилди.

Автомобиль йўллари қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали