Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Байрамга бағишланган тадбир

10210 1 Сентябр, 2015 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 244 Kb)


"Ўзавтойўл" анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 24 йиллигига бағишланган "Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним – Ўзбекистоним!" мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон халқ артисти, "Eл-юрт ҳурмати" ордени соҳибаси Рихси Иброҳимова иштирок этди.

Кечани Ўзавтойўл ДАК Бошқаруви раиси А.Абдувалиев очиб, йиғилганларни тобора яқинлашиб келаётган энг улуғ, энг азиз байрамимиз – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 24 йиллиги билан табриклади. У ўз сўзи давомида Республикамиз иқтисодий ривожига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келаётган йўлсозларнинг бугунги заҳматли меҳнати – бунёдкорлик ҳукм сураётган, жаҳон саҳнида ўз ўрнига эга бўлиб бораётган Ўзбекистонимиз тараққиётига муносиб улуш бўлиб қўшилаётгани, бугунги бунёдкорлик, барқарорлик, байрам кайфиятининг барчасига айнан юртимиздаги тинчлик ва барқарорлик сабаб эканини таъкидлади.

Халқимизнинг ардоқли санъаткори ўз чиқишида юртимизнинг неча асрлик орзуси ушалган улуғ бир айём асрий қонлар, жувонмарг кетган жонлар, халқимизнинг пок ва курашчан фарзандлари увол кетган умри эвазига қўлга киритилган муқаддас неъматимиз – озодлик айёмимиз эканини халқчил, бадиий ифодалар билан сўзлаб берди. Айнан мустақиллик сабаб маънавиятга, маданиятга эътибор – давлат сиёсати даражасига кўтарилгани, бунга мисол тарзида санъаткор меҳнат қилаётган Ўзбек Миллий академик драма театрининг қутлуғ 100 йиллиги Республика даражасида нишонлангани ҳақида гапираркан, актриса ўз фикрини ҳаётий мисоллар билан, таъсирли изоҳлади. Шунингдек, юртбошимиз ташаббуси билан 2015 йилнинг "Кексаларни эъзозлаш йили" дея эълон қилингани ёши улуғ санъаткор сифатида уни ҳам тўлқинлантиргани, шу боисдан ҳам бугунги кунда у ижтимоий ва маданий ҳаётда ҳар қачонгидан ҳам фаол бўлиб юрганини гапиргани тадбир иштирокчиларида алоҳида таасурот қолдирди.

Тадбирда Ўзбек Миллий академик драма театртининг ёш актёри Фаррух Ботиров ҳам иштирок этди. Санъаткорлар ўз чиқишлари давомида ижро этган ролларидан парчалар, монологлар ижро этишди ҳамда йиғилганларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб беришди.

"Ўзавтойўл" АК Матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали