Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

"Бекабодйўлиндустрия" унитар корхонаси

3 Август, 2015 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 104 Kb)

"Бекабодйўлиндустрия" унитар корхонаси

Рахмонов Абдували Шукурович
Қабул кунлари: Душанба 15.00 - 17.00

Бекобод шахар. 110500, Ш.Аббосов кўчаси 247-уй

(0 370)912-26-02

(0 370) 912-54-17


"Бекабодйўлиндустрия" унитар корхонасининг функционал вазифалари

  • йўл қурилиш ишларига янги, замонавий техника ва технологиялар қўллаш орқали рақобатбардош, сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва етказиб бериш;
  • ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни ўзаро тузилган шартномалар асосида мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилотларга ва фуқароларга реализация қилиш;
  • ишлаб чикаришга илғор тажриба, янги техника, технология ва самарали йўл-курилиш материаллари, меҳнатни ташкил этиш ва бошқариш сохасидаги илғор тажрибаларни тадбиқ этиш;
  • ишлаб чиқаришни техникавий ва ашёвий таъминоти, аниқ иш бажарувчини танлаш, иш хақи тўлашни ўрнатилган тартиб ва усулларни қўллаш, ишчи хизматчиларни ижтимоий ҳимоялаш ва ўз-ўзини бошқариш масалаларини мустақил ҳал қилиш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларини бажариш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш;
  • хар ҳил турдаги йўл тўсиқлари ва йўл элементлари, товар-бетон ва темир-бетон маҳсулотлари, трубалар ва норуда маҳсулотлари, ҳамда метал қурилмалар ва маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сотиш;
  • автотранспорт, темир йўл транспорти ва бошқа транспорт воситалари хамда механизмлар билан хизматлар кўрсатиш;
  • норуда маҳсулотларини қазиб олиш, қайта ишлаш ва сотиш;
  • пудрат шартномалари бўйича бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга иш бажариш, хизматлар кўрсатиш;
  • Корхона ишлаб чикариш имкониятларидан самарали фойдаланиш, меҳнат жамоаларининг ижтимоий хаётини яхшилаш учун шароитлар яратиш;
  • дам олиш зоналари, даволаниш-профилактика санаториялари ва болалар соғломлаштириш оромгоҳларини ўрнатилган тартибда ташкил этиш ва фаолият юритиш;
  • улгуржи, чакана савдо;
  • халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш;
  • турли соҳаларда хақ эвазига хизмат кўрсатиш;
  • фойда олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги доирасида бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш.

Низомни юклаб олиш (pdf, 244 kb)

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали