Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Бир корхона фаолиятидан

12230 6 Август, 2018 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 2262 Kb)


Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тизимидаги Тошкент кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси барча корхоналар қатори – автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш билан мамлакат транспорт инфратузилмасини янада ривожланишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Қуйида корхона фаолиятидан айрим натижаларни келтирамиз:

Тошкент шаҳрининг айланиб ўтувчи замонавий 22 км узунликдаги 4 полосали автомобиль йўли корхона томонидан барпо этилди. Ушбу объектнинг топширилиши – Тошкент шаҳрининг йўллардаги юк қатновларини енгиллатиб, Оҳангарон ва Фарғона водийсидан келаётган транспорт оқимига қулайлик  туғдирди.


"Қарши-Шаҳрисабз-Китоб" йўналиши бўйича 4Р-79 автомобиль йўлининг 0-4 километрлари реконструкция қилинди. 4 км узунликдаги мазкур объектдаги ишлар энг сўнгги технологиялар ёрдамида амалга оширилди – аҳоли қулайлиги учун пиёдалар йўлаги рангли брусчаткалардан қурилди, автомобиль йўли бўйлаб дарахтлар ва буталар, яшил майсалар, гуллар экилиб, тунги вақтда транспортлар ҳаракати хавфсизлигини  таъминлаш учун ёритиш тизими ўрнатилди.


М-39 автомобиль йўлининг Қашқадарё вилоятидан ўтувчи 1173-1184 километрлари оралиғида замонавий цемент-бетон қопламадан иборат қайта қуриш ишлари олиб борилди.


М-39 117-119 километрлари қисмида тўла таъмирлаш олиб борилди. Халқаро ахамиятга эга ушбу йўл – Гулистон шаҳрига кириш қисми бўлиб, унинг қатнов қисми кенгайтирилди, илк бор автомобил йўли четига велосипед йўлаклари қурилди, дам олиш учун скамейкалар ўрнатилиб, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди ва ёритиш тизими ўрнатилди.


Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги Байтқўрғон қишлоғида узунлиги 1,2 км бўлган янги автомобил йўли қурилди.


Бугунги кунда корхона томонидан Президент Қарорига биноан – олий даражадаги хорижий делегацияларни кутиб олишга мўлжалланган – "Тошкент-Шарқий" аэропорт комплекси қурилиши объектида бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.

Корхонадаги меҳнат сифати ва самарадорлигини ошириш, моддий-техника базасини ривожлантириш мақсадида машина механизмлар парки лизинг асосида сотиб олинган техникалар билан янгиланди.


Жамоада йўл қурилиши бўйича катта тажрибага эга бўлган 394 киши меҳнат қилиб, юқори малакали муҳандис ва техник ходимлар тайёрлаш мақсадида уларнинг малакалари ошириб борилмоқда.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали