Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

БИЗ КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИМИЗ!

2998 6 Декабр, 2022 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 103 Kb)


Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан яқинда эълон қилинган коррупцияга қарши курашиш ойлиги доирасида қатор семинар, очиқ давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.


Жумладан, қўмита марказий аппаратида ўтказилган галдаги тадбирда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги масъул ходими Абдуғаниев Ойбек Алишерович ҳамда қўмита марказий аппарати ҳамда тизим ташкилотлари ходимлари иштирок этишди. Дастлаб, қўмитада коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар, "комплаенс назорат" тизими ва мазкур тизим тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтилди. Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш сиёсати ҳамда ушбу иллатни олдини олишга қаратилган 10 дан ортиқ идоравий ҳужжатлар қабул қилингани ва уларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот берилди. Коррупцияга қарши курашиш ойлиги доирасида тадбиркорлик субъектлари билан  очиқ давра суҳбатлари ўтказилгани таъкидланди. Коррупцияни олдини олишда шаффофлик ва очиқликни таъминлаш муҳим эканлиги ва бу борадаги ишларга ҳам тўхталиб ўтилди. Қабул қилинган ҳужжатларни амалиётда қўллаш, коррупцияген ҳолатлар гувоҳи бўлганда мурожаат қилиш тартиби ҳақида ахборот бериб ўтилди. 

Тадбирга таклиф этилган О.Абдуғаниев мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Ҳар қандай жиноятга жазо муқаррарлигини билдириб, йил давомида соҳалар кесимида коррупцияген жиноятлар ва уларнинг оқибатлари ҳақида батафсил ахборот берди. Шунингдек, коррупцияни барвақт олдини олишда аниқланган ҳолатларнинг оқибатлари билангина эмас, балки бунга олиб келаётган сабаблар билан кураш муҳимлиги таъкидланди. Манфаатлар тўқнашуви ва уни юзага келтираётган омиллар ҳақида тўхталиб, қонунчиликни такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида йиғилганларга маълумот берилди. Шунингдек, тадбир якунида давлат хизматчиларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилиши ва бунинг нақадар муҳимлиги юзасидан иштирокчилар томонидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Автомобиль йўллари қўмитаси

Ахборот хизмати


Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали