Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Бош юрисконсульт

20 Июн, 2021 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 163 Kb)

Бош юрисконсульт

Умаров Ҳасан Давлатбоевич

Бош юрисконсульт

+998 71 207-67-68  (109)

+998 71 239-14-06

Тошкент шаҳар 100000, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 68а уй




Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси бош юристконсултининг асосий вазифалари ва функциялари

  • а) Қўмита ва унингтизимидаги корхона ва ташкилотларнинг ҳуқуқ жодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятидақонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш;
  • б) Қўмита ва унингтизимидаги корхона ва ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган)норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устиданназоратни олиб бориш;
  • в) Қўмита ва унингтизимидаги корхона ва ташкилотларнинг норма ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш,қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида уларнингтаркибий тузилмалари ишини мувофиқлаштириш;
  • г) Қўмита ва унингтизимидаги корхона ва ташкилотларнинг  ходимлариниҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқийҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникатсия технологиялариорқали етказишда иштирок этиш;
  • д) Қўмитанинг шартномавий-ҳуқуқийва талабнома-даъво ишларини юритиш, уларнинг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончлиҳимоя қилинишини таъминлашда иштирок этиш;
  • е) норматив-ҳуқуқийҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган талабларга мувофиқ юритиш;
  • ж) Қўмита ва унингтизимидаги корхона ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари фаолиятида қонунийликнитаъминлашга кўмаклашиш;
  • 5. Бошқарма ўзигаюкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функтсияларни амалга оширади:
  • 1)  қўмитаси ваунинг тизимидаги корхона ва ташкилотларнинг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлигива қонунийликни таъминлашни ташкил этиш соҳасида:
  • а) Қўмита ва унингтизимидаги корхона ва ташкилотларда қонун бузилишларини, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитларинибартараф этиш юзасидан таклифлар киритади, ушбу чора-тадбирларни амалга оширишдаиштирок этади;
  • б) Қўмита ва унингтизимидаги корхона ва ташкилотларнинг раҳбариятига тақдим қилинадиган буйруқлар,фармойишлар, шартномалар ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини уларнингқонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказади ҳамда улар бўйича эътирозва таклифлар бўлмаса, виза қўяди. Бунда лойиҳаларга юридик хизмат томонидан Қўмитанингбарча бошкармалардан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;
  • в) жисмоний ва юридикшахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда таъсир этадиган   Қўмита қарорлари, ва буйруқлари юзасидан хулосаларберади;
  • г) мустақил равишдаёки бошқа тузилмалар билан биргаликда  Қўмитанингбуйруқлари, фармойишлари, шартномалари ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатларини ишлабчиқиш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек уларни ўз кучини йўқотгандеб ҳисоблаш тўғрисида таклифлар тайёрлайди;
  • д) Қўмитанинг тегишлитузилмаларида ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганади, таҳлил қилади ва умумлаштиради,уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва раҳбариятга киритади;
  • е) Қўмитанинг бошқатузилмалари билан биргаликда мансабдор шахслар фаолиятида қонунийликнинг бузилишикўрсатилган аризалар, таклифлар ва шикоятларни кўриб чиқишда иштирок этади;
  • ж) Қўмитанинг бошқатузилмалари билан биргаликда бошқарув тизимини такомиллаштириш, Қўмита тизимигакирадиган корхона ва ташкилотлар  мансабдоршахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирокэтади;
  • з) Қўмитанинг бошқатузилмалари билан биргаликда  меҳнат ҳақидагиқонунчиликка риоя этилишини таъминлаш, шу жумладан меҳнат муносабатларини тартибгасолувчи ҳуқуқий ҳужжатларни (меҳнат шартномаси, жамоа шартномаси, жамоа битими вабошқаларни) ишлаб чиқишда иштирок этади, ушбу ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликкамувофиқлигини текширади ва ҳуқуқий хулоса беради;
  • и) Қўмита раҳбариятигаҚўмита ва унинг тизимидаги бошкармалар ҳамда корхона ва ташкилотларнинг фаолиятидақонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлаш аҳволи юзасидан ҳисобот тақдим этади;
  • к) Қўмитанинг касабауюшмалари ва бошқа вакиллик органларига ваколатларини амалга оширишда юридик ёрдамкўрсатади;
  • 2) Қўмитанинг бошқа тузилмалари томонидан ишлаб чиқилаётган  норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларинингқонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш, шунингдек Қўмита, унинг тизимидагикорхона ва ташкилотларнинг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликнитакомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида унинг тузилмалари ишинимувофиқлаштириш соҳасида:
  • а) Қўмита тизимиданорма ижодкорлиги фаолиятининг жорий ва истиқболли режаларини ишлаб чиқади ёки уларнингишлаб чиқилишида, амалга оширилиши ва бажарилишини назорат қилишда иштирок этади;
  • б) Қўмита  ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқийҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
  • в) Қўмитанинг идоравийнорматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқади ёхуд уларни ишлаб чиқишда ҳамда ЎзбекистонРеспубликаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва давлат рўйхатигаолиш учун юборишда иштирок этади;
  • г) экспертизадан ўтказишёки келишиш учун тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини мустақилёки бошқа тузилмалар билан биргаликда ҳуқуқий экспертизадан ўтказади, уларнинг қонунчиликка,қонунчилик техникаси қоидаларига, ҳавола қилувчи нормалар қўлланилишининг асослилигива мақсадга мувофиқлиги, шунингдек уларда корруптсияга сабаб бўладиган омилларнингмавжуд эмаслиги юзасидан ҳуқуқий хулосалар тайёрлайди;
  • д) норматив-ҳуқуқийҳужжатлар лойиҳалари бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, уларга виза қўяди. Бундалойиҳаларга юридик хизмат томонидан Қўмитанинг бошқа Бошқармаларидан (ходимларидан)кейин виза қўйилади;
  • е) тизимли равишдаҚўмитанинг тегишли соҳа фаолиятидаги амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг улардакорруптсияга сабаб бўладиган омилларни аниқлашга қаратилган таҳлилни ўтказади;
  • ж) Қўмитанинг фаолиятисоҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирокэтади;
  • з) Қўмитага келибтушган ва ўзи томонидан чиқарилган ҳужжатлар, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнингтизимлаштирилган ҳисобини белгиланган талабларга мувофиқ юритади, уларнинг сақланишинива назорат ҳолатида бўлишини таъминлайди;
  • и) Қўмитанинг норматив-ҳуқуқийҳужжатлар фондини тўлдириш, шу жумладан фондни кодекслар, қонунлар, шарҳлар, ахборотномаларва бошқа ҳуқуқий нашрлар билан бутлаш чораларини кўради, Қўмита раҳбариятига ҳуқуқийнашрларга обуна бўлиш ҳақида таклифлар киритади;
  • к) Қўмита ва унингтизимидаги корхона ва ташкилотлар юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштиради,келишилган ҳамкорликни таъминлайди;
  • м) Қўмита ва унингтизимидаги корхона ва ташкилотларнинг  ҳуқуқийишларига методик ёрдам кўрсатади, юридик хизмат фаолияти йўналишлари бўйича тавсияномаларва кўрсатмаларни ишлаб чиқади;
  •  
  • 3) Қўмита ва унинг тизимидаги корхона ва ташкилотлар  ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигиниошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва аҳамиятини,шу жумладан замонавий ахборот-коммуникатсия технологиялари орқали етказиш соҳасида:
  •  
  • а) Қўмита ва унингтизимидаги корхона ва ташкилотлар  раҳбариятиучун қонунчилик масалалари бўйича таҳлилий материаллар тайёрлайди;
  • б) Қўмита ва унингтизимидаги корхона ва ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш тадбирлариниташкил этиш тўғрисида таклифлар киритади, ушбу тадбирларни ўтказишда иштирок этади;
  • в) Қўмита ва унингтизимида қонунчиликни тарғиб қилиш ишларини амалга оширади;
  • г) Қўмита ва  унинг тизимидаги корхона ва ташкилотлар  мурожаатлари бўйича уларга  тегишли ҳуқуқий ҳужжатларни топишга кўмаклашади,зарур ҳолларда уларнинг қоидалари бўйича тушунтиришлар беради;
  • е) қонунчиликка киритилганўзгартиришлар ҳақидаги маълумотларни, суд амалиётини, Ўзбекистон Республикаси жойлардагиАдлия бошқармаларининг ҳуқуқий ишларга тааллуқли кўрсатмаларини Қўмита раҳбариятига  етказади;
  • 4) шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш,  Қўмита ва унинг тизимидаги корхона ва ташкилотларнингмулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш соҳасида:
  • а) давлат органларива ташкилотлари, шунингдек фуқаролар билан низолар вужудга келганда, мустақил ёкибошқа таркибий тузилмалар билан биргаликда уларни судгача ҳал этиш чораларини кўради;
  • б) бошқа тузилмаларбилан биргаликда Қўмита томонидан  шартномаларнитайёрлаш ва тузиш ишларида иштирок этади;
  • в) шартномаларни тузиш,бажариш, ўзгартириш ва бекор қилишнинг белгиланган тартибига риоя этилишини назоратқилади;
  • г) Қўмита ва унингтизимидаги корхона ва ташкилотлар томонидан тузилган шартномаларни зарур даражадабажариш бўйича таклифлар киритади, шартномавий муносабатларни такомиллаштириш юзасидантаклифлар ишлаб чиқишда иштирок этади;
  • д) Қўмитанинг манфаатлариниҳимоя қилиш бўйича талабномалар тайёрлашда иштирок этади ва уларни кўриб чиқиш тартибигариоя этилишини назорат қилади;
  • е) тегишли тузилмаларбилан биргаликда Қўмитанинг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари аҳволини ўрганади,уларнинг миқдорини камайтириш чораларини кўришда амалий ёрдам беради;
  • ж) шартномавий муносабатларданкелиб чиқадиган низолар юзасидан даъво ишларини олиб боради;
  • з) Қўмитанинг мулкийва бошқа манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлайдиҳамда белгиланган тартибда суд мажлисларида иштирок этади;
  • и) мулкни сақлаш масалаларибўйича ҳуқуқий тусдаги ҳужжатлар лойиҳаларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлигинитекширади ва уларни тайёрлашда иштирок этади;
  • к) бошқа таркибийтузилмалар билан биргаликда Қўмита ва унинг таркитидаги корхона ва ташкилотлардамулкнинг талон-торож қилиниши, камомад ва ноишлаб чиқариш харажатларининг келибчиқиши сабаблари ва шароитларини таҳлил қилади ҳамда уларни бартараф этиш чоралариникўради, мулкнинг талон-торож қилиниши ва камомад ҳолатлари бўйича материалларниҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш учун расмийлаштиради;
  • л) моддий бойликларва пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдекқонун бузилишлари ва суистеъмоллар аниқланган аудиторлик текширувлари ва хатловданўтказиш далолатномалари бўйича ҳуқуқий хулосалар беради.
  • м) Қўмитанинг юридикхизмати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функтсияларни ҳам амалга оширади.
  • Юридик хизматга ушбу Низомда ёки бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган функциялар юклатилишига йўл қўйилмайди.

    Низом юклаб олиш

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали