Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Қўмита раисининг биринчи ўринбосари

25 Июл, 2015 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 116 Kb)

Назаров Шухрат Бахтиёрович

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

+998 71 207-67-68 

+998 71 239-14-06

Функция / Таржимаи хол

Қабул кунлари:
Пайшанба — 16.00 дан 17.00 гача

Виртуал қабулхона


Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосарининг функционал вазифалари

  • Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Қўмита таркибидаги Молия-иқтисодиёт Бош бошқармаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар ва халқаро ҳамкорлик бошқармаси фаолиятини ташкиллаштиради. 
  • Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари қуйидагиларга раҳбарлик қилади:
  • замонавий транспорт оқими шароитларида автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг манфаатларини ҳисобга олиб, автомобиль йўлларини молиялаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш масалалари комплекс ҳал этилишини таъминлаш ҳамда буюртмачи хизматининг самарали фаолиятини ташкил этиш;
  • автомобиль йўллари масалалари бўйича халқаро йўл ва транспорт ташкилотлари билан белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик қилиш ва уларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш, Ўзбекистон Республикасининг автомобиль йўллари ва транспорт соҳасида халқаро шартномаларда иштирок этишини таъминлаш;
  • автомобиль йўллари ва транспорт соҳасида халқаро ҳамкорлик қилиш, халқаро йўл ва транспорт ташкилотлари, хорижий давлатларнинг ваколатли органлари, шунингдек хорижий компаниялар билан самарали ўзаро ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш борасида таклифларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
  • Қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа давлатларнинг автомобиль йўллари ва транспорт бўйича ваколатли органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
  • халқаро транспорт йўналишларидан фойдаланишда халқаро ташкилотлар ва минтақавий интеграциявий тузилмалар билан ҳамкорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш;
  • идоравий мансуб ташкилотларнинг муассиси функциясини амалга ошириш, улар фаолияти мониторингини олиб бориш ва иқтисодий таҳлил қилиш, шунингдек идоравий мансуб ташкилотларда молия-хўжалик фаолиятини ва мол-мулкдан фойдаланилишини текшириш;
  • йўл қурилишининг йирик лойиҳаларини молиялаштиришга халқаро молия институтларини жалб этиш;
  • автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда қўлланадиган йўл-қурилиш материаллари, буюмлар ва конструкцияларнинг сифати устидан назорат қилиш;
  • автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш соҳасида замонавий технологияларни ва янги материалларни жорий этиш бўйича тажриба ишлари олиб бориш;
  • фуқароларни қабул қилишни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш, улар бўйича қарорлар қабул қилиш ва ариза берувчиларга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатда жавоблар юбориш.
  • Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Қўмита раисига функционал бўйсинади. 
  • Қўмита раисининг биринчи ўринбосари сабабли равишда вақтинчалик бўлмаган тақдирда унинг вазифасини қўмита раисининг ўринбосари-бош муҳандис бажаради. 
  • Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади. 

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали