"Бухоро йўл хўжалиги ходимлари малакасини ошириш илмий-тадқиқот ишлаб чиқариш маркази" унитар корхонаси
"Бухоро йўл хўжалиги ходимлари малакасини ошириш илмий-тадқиқот ишлаб чиқариш маркази" унитар корхонаси
Абдуллоев Меҳрилло Амруллоевич
Қабул кунлари: Сешанба-Пайшнба соат 14:00-16:00
Бухоро шахар 200126 Мохихоса қишлоги Гиждувоний кўчаси 272 уй
(0 365) 228-52-35
(0 365) 228-52-35
buxoromalakamarkaz@uzavtoyul.uz
"Бухоро йўл хўжалиги ходимлари малакасини ошириш илмий-тадқиқот ишлаб чиқариш маркази" унитар корхонасининг функционал вазифалари
- қурилиш материаллари ва конструкцияларини синаш, автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш технологиясини ва сифатини илмий экспертизадан ўтказиш;
- лойиҳа - смета, конструкторлик ҳужжатларини тайёрлаш;
- маҳсулотларни иқтисод қилувчи янги технологиялар ва материаллар бўйича изланишлар олиб бориш ва амалиётга тадбиқ этиш бўйича ишлар олиб бориш;
- йўл соҳаси мутахассисларини ўқитиш ва малакасини ошириш, улар учун ўқув-методик ҳужжатлар ва қўлланмалар тайёрлаш, ахборот-ноширлик, консалтинг хизматлари кўрсатиш, инженеринг, воситачилик, дилерлик ва бошқа хизматларни бажаришда ёрдам бериш;
- йўл соҳасига тегишли Республика ва халқаро миқёсдаги меъёрий ҳужжатларни, уларнинг таркибий тизимларини, муҳандислик, иқтисодий ва молиявий таъминот асосларини ўрганиш ва уларни таққослаш, ҳамда амалдаги меъёрий хужжатларни такомиллаштириш бўйича, жаҳон илғор амалиётини маҳаллий шароитларда тадбиқ этиш бўйича таклифлар киритиш;
- йўл хўжалигини юритишнинг илмий асосланган, тежамкор ҳамда унумли усулларини ишлаб чиқиш ва улар бўйича ваколатли ташкилотларга таклифлар киритиш;
- автомобиль йўллари ҳолатини ва транспорт фойдаланиш даражаларини ўрганиш, уларни хатловдан ўтказиш ва паспортлаштириш, улардаги транспортлар қатновини ва тезлигини ҳисобга олиш, ҳамда ахборот ва маълумотлар банкини ташкил қилиш, йўллардан фойдаланиш лойиҳаларини тайёрлаш;
- харакат хавфсизлиги хизматини ташкил қилиш бўйича хужжатлар ишлаб чиқиш ва амалга тадбиқ қилишга кўмаклашиш;
- харакат хавфсизлигини таъминлаш бўйича дастурлар, лойиҳалар ва таклифлар ишлаб чиқиш;
- автомобиль йўлларини сақлаш, таъмирлаш ва қайта қуриш ишларини, ҳамда йўл тармоқларини такомиллаштириш ва ривожлантиришни техник ва иқтисодий асослаб бериш, уларни жорий ва истиқбол режа ҳамда концепцияларини ишлаб чиқиш, йўл тармоғини илмий-техникавий ривожлантиришдаги устувор йўналишларини аниқлаш, қўшма илмий-техникавий дастурларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга тадбиқ қилиш;
- диагностика қилиш ишларини амалга ошириш;
- автомобиль йўллари ва ундаги иншоотларни лойиҳалаш, экспертизадан ўтказиш, йўл ишларини илмий экспертизадан ўтказиш, йўл қурилиш материаллари баҳоси ва йўл ишлари сметаларини ишлаб чиқиш, уларни амалда қўллаш бўйича қўлланмалар яратиш;
- автомобиль йўлларини эстетик ва меъморий безаш лойихаларини ишлаб чиқиш ва изланишлар олиб бориш;
- автомобиль йўлларида фавқулодда содир бўладиган табиий офатларни олдини олиш бўйича лойиҳа ва техник-мухандислик таклифларини тайёрлаш;
- корхона ва ташкилотларда йўл соҳаси бўйича лабораториялар ташкил қилиш ва лаборатория хизматларини кўрсатиш;
- корхона ва ташкилотлар, ҳамда лабораторияларда ишлатилаётган ўлчов ва синов асбоб ускуналарга метрологик хизматини ташкил қилиш;
- автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва таъмирлаш ишларида, қурилиш материаллари ва конструкцияларини ишлаб чиқаришда, хом-ашё ва махаллий материаллар ва грунтлар хоссаларини аниқлаб бериш, тош ва қум каръерларини, АБЦ, ЦБЦ кадастрини, технологик регламентларини ишлаб чиқиш;
- илмий-текшириш ва тажриба синов ишларини олиб бориш, иқтисодий самарадор, хом ашё ва ёнилғи тежамкор материал ва конструкциялар, хамда технологиялар ишлаб чиқариш бўйича изланишлар олиб бориш ва уларни ишлаб чиқаришга тадбиқ қилиш, маҳаллий ва ишлаб чиқаришни иккиламчи махсулотларини тўлиқ ва самарадорли ишлатишни йўлга қўйиш;
- автомобиль йўлларини таъмирлаш ва қуриш ишларига янги техника, кичик йўл қуриш механизмлари, жихозлари, ускуналари ва техникаларни тадбиқ қилиш, хорижий жихозлар ва технологиялар сотиб олиш бўйича техник иқтисодий асослаш лойиҳаси ва тендер ҳужжатларини тайёрлаш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатиш;
- атроф-муҳит муҳофазаси ва техник хавфсизлик хизматларни ташкил қилиш бўйича лойихалар ишлаб чиқиш ва таклифлар киритиш;
- кўприкларни лойиҳалаш, паспортлаш ва синовдан ўтказиш ишларини амалга ошириш;
- қурилиш ва лойиҳа ишлари учун мухандислик қидирув, геодезия ишларини олиб бориш ва йўл кадастрини юритиш;
- тармоқда ахборот-ноширлик, маслахат, инженеринг, воситачилик ва бошқа хизматларни бажариш;
- ҳайдовчилик курсларини ташкил қилиш, ҳайдовчилик гувоҳномаларини лицензия асосида бериш;
- белгиланган тартибда чет эл грантлари ва инвестицияларини йўл сохасига жалб қилиш;
- ташки иқтисодий фаолият юритиш;
- фойда олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги доирасида бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш.