Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Бухоро вилояти Автомобиль йўллари худудий бошқармаси

17 Феврал, 2023 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 101 Kb)

Бухоро вилояти Автомобиль йўллари худудий бошқармаси

Бошлиқ в.в.б Абдуллоев Шахрилло Муродиллоевич
Қабул кунлари: Чоршанба - Шанба, 900 - 1200

Бухоро шаҳар 260100, Моҳиҳоса МФЙ.,
Ғиждувон кўчаси, 272-уй

(0 365) 228-59-43

(0 365) 228-50-03

https://buxavtoyul.uz


Бухоро вилояти Автомобиль йўллари худудий бошқармасининг функционал вазифалари

вилоят худудида автомобиль йўллари сохасида Муассиснинг ягона техник сиёсатини олиб бориш;

вилоят автомобиль йўлларини ривожлантириш давлат дастурлари лойихаларини ишлаб чикиш ва Муассисга киритиш хамда тасдикланган давлат дастурларини амалга ошириш;

вилоят автомобиль йўллари тармокларини ривожлантириш ва такомиллаштириш истикболларини белгилаш юзасидан Муассисга таклифлар киритиш;

вилоят худудидан утадиган автомобиль йўлларининг халкаро транзит йўлакларини шакллантириш ва ривожлантириш буйича таклифлар ишлаб чикиш ва Муассисга киритиш;

замонавий транспорт окими шароитларида автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг манфаатларини хисобга олиб, автомобиль йўлларидан фойдаланиш масалаларини комплекс хал этилишини таъминлаш;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини саклаш, жорий таъмирлаш, табиий офат окибатларини олдини олиш ва бартараф этиш хамда жихозлаш (техника, машина-механизмлар, технологик ускуналарни харид килиш) ишлари буйича буюртмачилик вазифасини амалга ошириш хамда сифати устидан назоратни олиб бориш;    .

хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларининг, шахарлар, шахар посёлкалари, кишлоклар ва овуллар кучаларини лойихалаштириш, куриш, реконструкция килиш ва таъмирлаш ишларини мувофиклаштириш;

илмий-тадкикот ишларини ташкил этиш, автомобиль йўлларини лойихалаштириш, куриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш соҳасида инновацион технологиялар ва замонавий стандартларни жорий этиш;

автомобиль йўллари сохасида кадрларни тайёрлаш, кайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни, ўкув-амалиёт курслари ва семинарлар ташкил этиш.

низомни юклаб олиш (pdf, 137 kb)

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали