Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Чимёнда дам олувчилар учун йўлсозлар совғаси

8576 5 Июн, 2015 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 113 Kb)


Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чимён тоғ-чанғи комплексига олиб борувчи автомобил йўли таъмирдан чиқарилди. Бу эса – ёз мавсумини кўнгилдагидек ҳордиқ билан ўтказувчи юртдошларимиз учун йўлсозларнинг ўзига хос совғасидир.

"Ўзавтойўл" ДАК тизимига кирувчи Тошкент вилоятидаги Қибрай ва Бўстонлиқ туманлари йўл хўжалиги пудрат-таъмирлаш фойдаланиш корхоналари томонидан вилоят ҳудудидан ўтувчи 4К-700 "Тошкент-Ўнқўрғон-Ёнариқ" автомобил йўлининг 2-6 километрлари оралиғида ва 4Р6 "Тошкент шаҳри-Чирчиқ шаҳри-Чимён қишлоғи" йўналишидаги автомобил йўлининг 56-66 ва 76-92 километрлари оралиғида тўлиқ ва жорий таъмирлаш ҳамда сақлаш ишлари бажарилди. Бу эса Тошкентдан Чимёнга олиб борувчи ҳудудларга тўғри келади.

Асосий мақсад - автомобил йўлларининг ҳолатидан келиб чикиб, йўлнинг қатнов қисмини яхшилаш, автомобиллар ҳаракатини тўхтовсиз ташкил этиш, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдир. Шу мақсадда аввало йўлнинг қатнов қисмини яхшиланиб, янги қопламалар ўрнатиш, темир-бетон тўсиқлар ва лотокларни янгилаш, ободонлаштириш, йўл белгиларини янгилаш каби ва бошқа ишлар амалга оширилди.Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, бу йўналишдаги таъмирлаш ишлари бугун ҳам давом этмоқда.

"Ўзавтойўл" АК матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали