Фоторепортаж: Бухоро йўллари янада кенг бўлади

Бухоро шаҳри Иброҳим Мўминов кўчасининг 460 метр масофадаги автомобиль қатнов қисмида айни кунларда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур йўлнинг таъмирлаш ишларига Ромитан туман йўл хўжалиги корхонасининг 60 нафар мутахассис, техник-механизаторлари жалб этилган. Йўналишда автомобиллар тирбандлигининг олдини олиш мақсадида йўл 30 метрга кенгайтирилиши кўзда тутилган.