Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Германиялик мутахассис ташрифи

6567 25 Декабр, 2018 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 362 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 ноябрдаги "Автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасида ишларнинг ташкил этишнинг илғор хорижий услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4035-сонли қарори ижроси юзасидан Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти дунёнинг бир қатор ривожланган давлатларининг нуфузли университет ва ташкилотлари билан алоқалар ўрнатмоқда.

Яқинда Германиянинг SES (Senior  Expert Service) ташкилоти билан ҳамкорликда институтга "Йўл қурилиши технологияси ва йўл қопламаларини соз ҳолда сақлаш" йўналиши бўйича халқаро етакчи мутахассис Эрвин Фляйшер ташриф буюрди.


Жаноб Фляйшер Германиянинг йўл қурилиш ва транспорт тадқиқот жамияти бошқарув аъзоси сифатида бир қатор ерусти ва ерости қурилиш компанияларида инфратузилмалар бўйича эксперт-консультант ва бошқарувчи менежер сифатида фаолият олиб борган.

Германиялик меҳмон институт профессор-ўқитувчилари ва соҳа мутахассислари учун "Германиянинг йўл қурилишдаги тажрибаси: Ўзбекистон учун хулоса ва имкониятлар" мавзусида маъруза қилди.


Шунингдек, Э.Фляйшер ўз сафари давомида Ўзбекистон автомобиль йўллари билан бевосита танишди.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали