Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

ИСЛОМ КАРИМОВ ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ МУҲИМ ВОҚЕАСИ НИМА БЎЛИШИНИ АЙТДИ

9113 19 Январ, 2016 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 108 Kb)


Мазкур воқеа хусусида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодийдастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида айтиб ўтди.

2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш ва ривожлантириш дастурининг асосий қоида ва йўналишларини сўзсиз бажариш бўйича бошланган ишларни 2016 йилда ҳам давом эттириш энг муҳим вазифамиздир. 

Бу борада Ўзбекистон миллий автомагистралини модернизация қилиш ишларини якунига етказиш масаласи диққатимиз марказида бўлиши зарур. Бунинг учун жорий йилда қарийб 513 километр автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш лозим. 

Темир йўл транспорти соҳасида темир йўллар тармоғини янада ривожлантириш, Самарқанд – Бухоро темир йўл участкасининг электрлаштирилишини таъминлаш, Қарши – Термиз участкасини электрлаштириш ишларини давом эттириш ҳал қилувчи йўналишга айланади.

Қамчиқ довони орқали ўтадиган 19 километрлик туннель қурилишини якунига етказиш ва Ангрен – Поп йўналиши бўйича темир йўл қатновини йўлга қўйиш, ҳеч шубҳасиз, жорий йилнинг муҳим воқеаси бўлади. Бу йўлнинг ишга туширилиши Фарғона водийси вилоятлари ва мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари ўртасида темир йўл орқали юк ва йўловчи ташиш имконини яратади. 

Шу муносабат билан яна ва яна бир бор таъкидлаб айтмоқчиман: бу қурилиш биз учун нафақат стратегик ва иқтисодий аҳамиятга эга бўлган лойиҳа, айни вақтда у коммуникация ва транспорт соҳасида эришган юксак тараққиётимиз даражасини яққол намоён этади. 

Ҳавола: http://darakchi.uz/oz/article/7789-islom-karimov-jori-ilning-muxim-vokeasi-nima-bulishini-atdi

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали