Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

IХ Халқаро саноат ярмаркаси якунлари бўйича 100 млрд. сўмликдан ортиқ шартномалар имзоланди

8367 10 Ноябр, 2015 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 154 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 13 мартдаги "2015 йилда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ташкиллаштириш ҳамда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан жорий йилнинг 26 октябридан 5 ноябрга қадар бўлиб ўтган мазкур тадбирда "Ўзавтойўл" АК тизимидаги корхона ва ташкилотлар ҳам иштирок этишди.

Ярмарка доирасида "Ўзавтойўл" АК томонидан ўтказилган тақдимот маросимида компяния таркибидаги корхоналарнинг ишлаб чиқариш салоҳияти, шунингдек, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар ҳам кўрсатиладиган хизматларнинг истиқболлари намойиш этилди.

IХ Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржаси якунларига кўра компания тизимидаги ташкилотлар ҳамда Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида мазкур корхоналарнинг йўл қурилиши ва сақлашда ишлатиладиган маҳсулот ва техникаларини сотиб олиш бўйича 100 миллиард сўмликдан зиёд, шунингдек, "Ўзавтойўл" тизимидаги корхоналар ишлаб чиқарган маҳсулотларни сотиш бўйича қиймати 12 миллиард сўмдан ортиқ шартномалар имзоланди. Бу ўтган йилда имзоланган шартномаларга нисбатан 112,4 фоизни ташкил қилади.

Кооперацион биржа доирасида сотиб олинадиган, Республикамизда ишлаб чиқарилган ускуналар, машина механизмлар ҳамда материаллар - бир томондан компания тизимидаги корхоналарнинг моддий базасини мустаҳкамлашга хизмат қилса, бошқа томондан лозим бўлган бозор инфратузилмасини яратиб, мамлакатимиздаги хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги узоқ муддатли ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлашга ҳисса қўшади.

"Ўзавтойўл" АК матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали