Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Жорий йилдаги янгиланаётган йўллар

7316 23 Октябр, 2019 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 1700 Kb)


Жорий 2019 йилда қўмита тизимидаги "Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси" ДУК буюртмачилигида – Республикамиздаги талай йўллар реконструкция қилиниб, таъмирланмоқда. 

Бугунги кунда иш жараёни кетаётган объектлар сони 202 тани ташкил этади. Қуйида улардан айримларини келтирамиз:

Қорақалпоғистон Республикасидаги А-380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу" автомобиль йўлининг 753-765 километрлари оралиғида 3 км йўл ҳамда ушбу автомобиль йўлининг 916-964 км қисмидаги 5 км йўл тўлиқ янги асфальт билан қопланиб, йўл ёқасини мустаҳкамлаш ва жиҳозлаш ишлари якунланмоқда.



Андижон вилоятидаги, ҳаракат жадаллиги сутка давомида ўртача 14 мингдан ортиқ транспорт воситаларини ташкил қилувчи А-373 "М-39 а/й-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлининг 450-475 км қисмини  реконструкция қилиш объектида йил бошидан буён эни 22,5 метр, узунлиги 3 км йўлга асфальт ётқизилди, йўлнинг икки чети бўйлаб пиёдалар йўлакчаси, шунингдек, йўлнинг ўнг томонидан 3 км, чап томонидан 2 км лик маҳаллий ички автомобиль йўли қурилди.


Навоий вилоятида умумий фойдаланишдаги 4Р57 "Қизилқум ҳалқа" автомобиль йўлининг 22-32 км оралиғида Навоий ЙҚТУК бош пудратчилигида реконструкция ишлари амалга оширилди. Йўлнинг эни 9 метрдан 15 метрга қадар кенгайтирилиб, ўткир бурилишлар бартараф этилди. Битта янги кўприк қурилиб, 14 та жойда сой сувларини ўтказиш йўл ости қувурлари ётқизилди.

Сурхондарё вилоятидаги "Термиз халқаро аэропорти - Хайратон кўприги" автомобиль йўлини реконструкция қилиш объектида 5 км йўл қайта қурилиб, замонавий ҳолатга келтирилди.

Тошкент вилоятида эса А-373 "М-39 а/й-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали-Ўш" автомобиль йўлининг 163-183 км қисмини реконструкция қилиш объектида 7,3 км йўл реконструкция қилиниб, фойдаланишга топшириш ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилоятидаги 4Н641 "М39 автойўли-Шоликор ДФХУ" автомобиль йўлининг 0-6 км қисмини реконструкция қилиш объектида 6 км йўлга асфальт қопламаси ётқизилди, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун йўлнинг ҳар иккала тарафига биринчи тоифали тўсиқлар ва 51 та йўл белгилари ўрнатилди. Натижада мазкур ҳудуддаги аҳолини ҳамда бир сутка давомида ўртача 5 мингдан ортиқ автомобиль қатновида ҳаракат хавфсизлиги таъминланди.


Жиззах вилояти Зомин туманидаги Р34 "Жиззах–Равот–Зомин–Сават- Ховос" автомобиль йўлининг  46,4¬–47 км қисмида қурилиш-монтаж ишлари бажарилди.


Шунингдек, Бухоро вилоятида 2 та реконструкция, 2 та тўла таъмирлаш объектлари, Қашқадарё вилоятида 3 та, Наманган вилоятида эса 1 та қайта қуриш объектларида қурилиш-монтаж ишлари якунига етказилиб, фойдаланишга топшириш учун тайёргарлик кўрилмоқда.

Автомобиль йўллари қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали