Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Кадрлар тайёрлаш бўйича қўшма қарор имзоланди

9508 24 Июн, 2015 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 116 Kb)


"Ўзавтойўл" Давлат аксиядорлик компанияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда, коллежларни битираётган ёшларни иш билан таъминлаш, Ўзбек миллий автомагистралини ривожлантириш ва реконструктсия қилиш ҳамда республиканинг йўл-транспорт коммуникатсияларини ривожлантиришда кичик мутахассисларга бўлган талабни янада қондириш мақсадида Қўшма қарорга имзо чекилди.

Ушбу қўшма қарор билан:

  • "Ўзавтойўл" ДАК томонидан республика ҳудудларидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида кадрлар тайёрлашни йўлга қўйиш юзасидан таклиф этилаётган касблар ва ихтисосликлар рўйхати;
  • "Автомобил йўллари ва йўл қурилиш машина механизмлари йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлаш дастури";
  • юқоридаги Дастурни бажариш юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

"Ўзавтойўл" АК матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали