Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Кўкаламзорлаштириш бўйича Туркиядаги тажриба алмашув

7472 10 Сентябр, 2018 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 548 Kb)


Яқинда Ўзбекистонлик бир гуруҳ кўкаламзорлаштириш бўйича мутахассислар Туркия Республикасида бўлиб, соҳа бўйича ушбу мамлакатда йўлга қўйилган тажриба билан бевосита танишдилар.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу ҳақдаги келишув, яъни Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси таркибидаги "Ўзйўлкўкаламзорлаштириш" унитар корхонаси ва Туркиянинг "Арифийе Фиданчилик" компанияси ўртасидаги англашув меморандуми – Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғоннинг жорий йил май ойида Ўзбекистонга амалга оширган расмий ташрифи доирасида имзоланган эди. Мазкур ҳужжат икки томонлама амалий ҳамкорликнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилди. 


Маълумот ўрнида: бош идораси Туркиянинг шимолий-ғарбий қисмидаги Сакаря вилоятида жойлашган "Арифийе Фиданчилик" компанияси 1989 йилда ташкил топган бўлиб, бугунги кунда 2,7 миллион квадрат метр майдонга манзарали дарахт ва кўчатлар экиш билан шуғулланади. Йилига жаҳоннинг 20 га яқин давлатларига ўзининг 2 миллион туп кўчатларини экспорт қилади.


Ўзбекистонлик мутахассислар Туркиянинг Сакаря вилоятидаги сафар давомида у ердаги ҳамкасблари билан кўкаламзорлаштириш, йўл бўйларига декоратив ва манзарали кўчатлар ўтқазиш ва уларни етиштириш борасидаги тажриба алмашдилар. Шунингдек, экинларни суғориш тизими ва шароитлари, кўчатларга ишлов ва шакл бериш, ўсимликларни парвариш қилишда амалиётда қўлланадиган техникалар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлдилар.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали