Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

КЎПРИК ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

4638 27 Декабр, 2022 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 253 Kb)


1976 йилда қурилган Фарғона ва Марғилон шаҳарларини боғловчи 4Р-140А "Фарғона шаҳрига" автомобиль йўлидаги йўл ўтказгичда шу кунга қадар тўла таъмирлаш ишлари олиб борилмаганлиги сабабли авария ҳолатига  келиб қолган эди. 


Мазкур кўприк 2022 йил таъмирлаш ишлари дастурига киритилиб қурилиш монтаж ишлари Фарғона кўприклардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан амалга оширилди. 

Бугунги кунда 4Р-140А "Фарғона шаҳрига" автомобиль йўлининг ПК48+40 қисмидаги йўл ўтказгич узунлиги 165 метр, эни пиёдалар йўлаги билан ҳисоблаганда 17 метр этиб қайтадан бунёд этилди. 


Амалга оширилган ишлар натижасида Фарғона ва Марғилон шаҳарларини боғловчи асосий йўналишлардан бири бўлган автомобиль йўлидаги йўл ўтказгич қуриб битказилди ва вилоят аҳолисига қулайликлар яратилди.

Автомобиль йўллари қўмитаси 

Ахборот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали