Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

Коррупция - миллий хавфсизликка таҳдид

14428 31 Июл, 2018 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 103 Kb)


Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасида – коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг 2018 йил 7 июндаги йиғилиши якуни бўйича 4-сонли йиғилиш баёни ижроси юзасидан "Коррупция-миллий хавфсизликка таҳдид" мавзуида семинар ташкил этилди.

Қўмита марказий аппарати, тизим таркибидаги Тошкент шаҳрида жойлашган корхона ва ташкилотлар ходимлари ҳамда селектор орқали Республикадаги барча ҳудудий бош бошқармалар раҳбарлари иштирок этган тадбирда – Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси вакиллари маъруза билан қатнашишди.

Тадбир жараёнида 2017 йил 3 январда қабул қилинган "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонун соҳадаги ҳуқуқий муносабатларни тўлиқ қонуний тартибга солишга, давлат органлари, ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти институтлари томонидан амалга оширилаётган коррупцияга қарши чора-тадбирлар самарадорлигини кўтаришга, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига тоқат қилмаслик муҳитини яратишга хизмат қилиши билан аҳамиятли эканлиги алоҳида қайд этилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2752-сон қарори билан тасдиқланган – 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурининг Автомобиль йўллари давлат қўмитасидаги ижроси таҳлил қилинди.

Шу билан бирга, коррупция жиноятининг вужудга келиш тарихи тўғрисида, жумладан, коррупция – бу мансабдор шахслар фаолияти билан боғлиқ жиноят эканлиги, коррупцияга қарши курашиш бўйича Сингапур давлатининг олиб борган тажрибаси алоҳида муҳим аҳамиятга эга эканлиги, коррупциянинг олди олиниши натижасида ушбу давлат ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олганлиги таъкидланиб, коррупцияга қарши курашишнинг энг самарали усулларидан бири – ҳар қандай соҳада, тизимда коррупция ҳолатларнинг вужудга келтирувчи шарт-шароитларга барҳам берилиши кераклиги ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир давомида йўлсозлар ҳуқуқ-тартибот органлари вакилларидан соҳа бўйича ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. 

Семинарда келгусида давлатимиз равнақи учун ҳар бир Ўзбекистон фуқароси масъул эканлиги, коррупцияга қарши курашиш – бутун бир миллат зиммасидаги масъулият эканлигини англаб, миллий давлатчилигимиз равнақи учун барча сидқидилдан меҳнат қилиш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси 

матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали