Хозирда мазкур сайтнинг янги версияси яратилмокда

Logo

"М-39"да иш қизғин

2706 5 Май, 2021 Чоп этиш Юклаб олиш (PDF 200 Kb)


Айни кунларда йўлсозларнинг ишлари авж олган. Сабаби ҳаво ҳарорати ортиши билан асфальтлаш ишларига киришилади. Айниқса, Деҳқонобод тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги М-39 – "Алмата-Бишкек-Тошкент-Шаҳрисабз-Термиз" автомобиль йўли янада равонлашиб бормоқда.


Куни кеча ушбу йўлнинг 1258-1315 километрида Қашқадарё йўллардан мунтазам фойдаланиш унитар корхонаси томонидан асфальт-бетон ётқизиш ишлари олиб борилди. Объектнинг 1299-1300 километр оралиғидаги 4400 м2. ҳудуд тўлиқ асфальт-бетон ётқизилди. 


Шунингдек, йўлнинг ўйдим-чуқурчалари ҳам таъмирланди, ётиқ йўл чизиқлари чизилди ҳамда эскирган йўл белгилари ўрнига янгилари ўрнатилди. 

Айни пайтда мазкур йўлда автотранспорт қатнов хавфсизлиги таъминланди. 

Бу ишларга эса 20 нафар ишчи-хизматчилар ҳамда 15 дона йўл қурилиш машиналари жалб этилди.

Автомобиль йўллари қўмитаси 

Матбуот хизмати

Интерактив xизматлар

Ягона интерактив давлат xизматлари портали